Атамбаев даволаниш учун Москвага кетадими?

Собиқ президент Алмазбек Атамбаевнинг аҳволи яхши, у шифохонада даволанмоқда. Собиқ раҳбарга сунъий нафас олиш мосламаси уланган эмас. Шифохонадан чиқиш муддати ҳозирча ноаниқ. Унинг тожливирус таҳлиллари ижобий чиққан. Бу ҳақда унинг ҳимоячиси  Сергей Слесарев «Қадам Медиага» маълум қилди. Адвокат, «Атамбаев даволаниш учун учоқ билан «Қант» ҳарбий базасидан Москвага кетадими?» деган саволга қуйидагича жавоб берган: «Менда бу ҳақда ҳозирча ҳеч қандай маълумот йўқ. Агар…

Батафсил...

Чубақ ҳожи Жалилов: Масжидларимизни обсерватория сифатида фойдаланиш учун беришга тайёрмиз

Диний уламо Чубақ ҳожи Жалилов агарда зарурат бўлса, ёрдам қатори масжидни  обсервацияга иморат сифатида беришга тайёр экананини фейсбукдаги саҳифасида маълум қилди. Собиқ муфтийнинг сўзларига кўра, масжидда жорий йилда тўлақонли таъмирлаш ишлари олиб борилган: оқланган ва бўялган. Масжид ичкарисида кондиционерлари мавжуд. Ҳожатхонаси ташқарида. Иссиқ сув бор. Марказий  канализацияга қўшилган. Шифокорларга мослашган даватхонаси бор. Овқат қилиб еб-ичишга мослашган яна бир хона бор…

Батафсил...

Ўзбекистондан Қирғизистонга 8 тонна инсонпарварлик ёрдами келди

Қирғизистон ва Ўзбекистон президентларининг ўзаро ҳамкорлиги ва келишувлари туфайли Қирғизистонга навбатдаги инсонпарварлик ёрдами келди. Бу ҳақда Ҳукумат Аппаратининг матбуот хизмати хабар қилди. Инсонпарлик ёрдами тариқасида келган 100 дона сунъий нафас олиш ускунаси (ИВЛ), 50 дона кислород концентраторинидан ташкил топган. Умумий миқдори 8 тоннани ташкил қилган инсонпарварлик юки авиарейс орқали барча санитар-эпидемиология талабларига жавоб берган ҳолда етказилган. Қирғизистон ҳукумати Ўзбекистон ҳукуматига инсонпарвлик…

Батафсил...

СOVID-19: 4-июлда 59 бемор тузалди

Бугун, 4-июль ҳолатига кўра Қирғизистонда яна 59 нафар бемор тожливирус инфекциясидан соғайгани маълум бўлди. Бу ҳақда соғлиқни сақлаш бўйича жамотчилик бошқармасининг раҳбари  Айнура Ақматова маълум қилди. Янги соғайган беморлар: Бишкек шаҳри –  37; Чуй вилояти — 3; Ўш вилояти — 2; Ўш шаҳри –  5; Норин вилояти — 1; Жалолобод вилояти — 7; Талас вилояти — 1; Боткен вилояти — 2; Иссиқкўл вилояти — 1. Қирғизистон бўйлаб COVID-19  инфекциясини юқтириб олган жами 2714 бемор соғайди.

Батафсил...

СOVID-19: Қирғизистонда яна 327 кишидан тожливирус аниқланди

Қирғизистонда 4-июль куни тожливирус инфекциясини юқтириб олиш билан боғлиқ жами 327 та ҳолат аниқланди. Бу ҳақда соғлиқни сақлаш бўйича жамотчилик бошқармасининг раҳбари  Айнура Ақматова маълум қилди. Унга кўра, Қирғизистонда тожливирус инфекцияси қайд этилганлар сони 7094 нафарни ташкил қилмоқда. Янги қайд қилинганлар: Бишкек шаҳри –  149; Чуй вилояти — 65; Ўш вилояти —8; Ўш шаҳри –  45; Жалолобод вилояти — 8; Боткен вилояти — 12; Норин вилояти — 22; Талас вилояти — 1; Иссиқкўл вилояти…

Батафсил...

COVID-19: Қирғизистонда 2 нафар бемор вафот этди

Сўнги сутка давомида Қирғизистонда 2 нафар бемор COVID-19 инфекциясидан вафот этди. Бу ҳақда соғлиқни сақлаш бўйича жамотчилик бошқармасининг раҳбари  Айнура Ақматова маълум қилди. Вафот этган беморлар: Республика юқумли касалликлар шифохонасида 65 ёшдаги эркак киши; Новқат ҳудудий шифохонасида 74 ёшдаги эркак киши. Бу билан Қирғизистонда тожливирус ҳолати илк маротаба аниқланган 18 мартидан то шу кунгача тожливирусдан ўлганлар сони 78 кишига етди.

Батафсил...

Бир кун давомида зотилжамдан 31 киши вафот этди

Бугун, 3-июль ҳолатига кўра шифохонада зотилжам билан даволанаётган беморлар сони 2122 нафарга етди. Бу ҳақда республика штаби маълум қилди. Улардан: 152 киши реанимация бўлимида; 496 беморларнинг аҳволи оғир. Шуниндек бир сутка давомида зотилжамдан 31 бемор вафот этди. Мамлакатда жами 151 нафар беморни ташкил қилмоқда.  Ушбу беморларнинг COVID-19 вирусига топширган анализлари ижобий чиққан. Бугунги кунда 3009 кишидан зотилжам аниқланиб, улардан 736…

Батафсил...

Собиқ депутат Қамчибек Ташиевнинг аҳволи оғир

Олий Кенгашнинг собиқ депутати Қамчибек Ташиевнинг оғир аҳволда. Бу ҳақда Ташиевга тегишли бўлган  Регион телеканалининг муҳбири Ўткурбек Рахманов, сиёсатчининг ўғли Тай-Мурасга таяниб маълум қилди. «Қамчибек Ташиев оғамизнинг соғлиғи ва ҳолатидан ҳижолат бўлиб, тинимсиз сўраётган ҳурматли ҳамюртлар, ҳозиргина ўғли Тай-Мурас Ташиев, Камчибек Қидиршаевичнинг оғир аҳволда экананини айтди. Худо шифо берсин»,- деб ёзди у ижтимоий тармоқдаги саҳифасига. Марал радиосининг маълумотига кўра, Ташиевга икки томонлама…

Батафсил...

Ўзбекистон Қирғизистонга 100 дона ИВЛ ускунасини юборди

Ўзбекистондан Қирғизистонга ёрдам тариқасида 100 дона сунъий нафас олиш ускунаси (ИВЛ), 50 дона кислород концентраторини юборди. Бу ҳақда Қирғизистоннинг Ўзбекистондаги элчиси  Ибрагим Жунусов маълум қилди. Дипломатнинг сўзларига кўра, ҳозирда ушбу юк ва бошқа дори-дармонларни юклаган учоқ Тошкентдан Бишкек томонга парвоз қилди:  «Ушбу инсонпарварлик ёрдами Қирғизистонга зарур бўлган вақтда юборилмоқда. Ҳозир Бишкекка бир соатдан сўнг етиб боради. Бу ёрдам икки халқнинг…

Батафсил...