Каъбатуллоҳ ва Мадинадаги Масжидул Набавийни ҳар куни 10 мартагача дезинфекция қилишмоқда

Бу йилги ҳаж мавсумида ҳожилар орасида тожливирус тарқалмаслиги учун эҳтиёт чораси сифатида Каъбатуллоҳ ҳудуди ҳар куни дезинфекция қилинмоқда. Тозалаш ишларига кунига 54 минг литр дезинфекцияловчи моддалар ишлатилмоқда. Маккадаги Каъбатуллоҳ ва Мадинадаги Масжидул Набавий бош маъмуриятининг маълум қилишича, Ҳаж мавсуми давомида ушбу муқаддас жойни тозалаш ишлари 3500 киши томонидан амалга оширилди. Тозаловчилар Каъбанинг ички ва ташқи майдонларини ҳар куни 10 мартагача…

Батафсил...

Қирғизистон Қозоғистон билан савдони 30,9 фоизга камайтирди

Қирғизистон Қозоғистон билан савдо ҳажмини 30,9 фоизга камайтирди. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси маълум қилмоқда. 2020 йилнинг 5 ойида мамлакатнинг ташқи савдо ҳажми 274,5 миллион долларни ёки 2019 йилнинг январ-майига нисбатан 69,1 фоизни ташкил этади. Шу билан бирга, Қирғизистондан Қозоғистонга товарлар экспорти 87,5 миллион долларни ёки 67,5 фоизни, товарлар импорти эса 187 миллион долларни ёки 69.8 фоизни ташкил этмоқда.

Батафсил...

Тожливирус вабоси узоқ давом этади

1 август куни Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилотининг (ЖССТ) фавқулодда вазиятлар қўмитаси ўзининг бош офиси жойлашган Женева шаҳрида йиғилиш ўтказиб, ўтган йилнинг декабридан бери давом этиб келаётган тожливирус инқирози бўйича муҳокамалар олиб борди. Ушбу қўмитанинг огоҳлантиришича, бу вабо узоқ муддат давом этишининг эҳтимоли юқори. “ЖССТ CОVID-19 вабосининг глобал хавфини жуда юқори деб баҳолашда давом этади. Қўмита тожливируснинг тахмин қилинган узоқ муддат…

Батафсил...

Бобур театрининг актёри Маҳмуджон Раҳматов вафот этди

Қирғизистонда хизмат кўрсатган артист Маҳмуджон Раҳматов 2-август куни юрак хуружидан вафот этди. Бу ҳақда Ўш шаҳридаги Бобур номидаги Ўзбек академик мусиқий театрининг директори Аъзам Раҳим Абдуразаков маълум қилди. 69 ёшли Маҳмуджон Раҳматов Қирғизистонда ўзбек театрининг ривожланишига ҳисса қўшган маданият арбобларидан бири эди. Ўзбекистоннинг Андижон вилоятида туғилиб, актёрлик маҳоратини ўргангандан сўнг, 1969 йилда Ўш шаҳридаги театрда ўз меҳнат фаолиятини бошлаган .…

Батафсил...

COVID-19: Қирғизистонда яна 12 киши вафот этди

Қирғизистонда сўнгги 24 соат ичида тожливирус ва зотилжамдан 12 киши вафот этди. Бу ҳақда бугун, 2-август куни Республика тезкор штаби маълум қилди. Бишкек шаҳрида  4 бемор; Чуй вилоятида 2  бемор; Ўш вилоятида 1 бемор; Иссиқкўл вилоятида 1 бемор; Норин вилоятида 1 бемор; Жалолобод вилоятида 3 бемор. Қирғизистонда ушбу вирусдан вафот этганларнинг умумий сони 1409 кишига етди.

Батафсил...

СOVID-19: Қирғизистонда яна 420 кишида тожливирус ва зотилжам аниқланди

Сўнгги сутка давомида 420 кишида тожливирус ва зотилжам қайд қилинди.  (COVID-19 U07.1 ва U07.2). Бу ҳақда бугун, 2-август куни Республика тезкор штаби  маълум қилди. Янги рўйхатга олинган беморлар: – Бишкек шаҳрида-112 киши; – Ўш шаҳрида -19 киши; – Чуй вилоятида- 13 киши; – Ўш вилоятида -55 киши; – Иссиқкўл вилоятида -98 киши; – Жалолобод вилоятида -79 киши; – Боткен вилоятида…

Батафсил...

Янги ўқув йилида 155 мингга яқин бола 1-синфга боради

Жорий йилда 155 мингга яқин бола биринчи синфга боради, деди Таълим ва фан вазири Қанибек Исақов. «Биз биринчи синф ўқувчилари учун алоҳида шароит яратмоқчимиз, чунки улар масофавий ўқишга тайёр эмаслар. Алгоритм ишлаб чиқилмоқда ва бир нечта вариантлар кўриб чиқилмоқда. Янги ўқув йилини эпидемиологик вазият яхши бўлган туманларда бошлашни режалаштирмоқдамиз. Шаҳарларда биз биринчи синф ўқувчиларини кичик гуруҳларга ажратамиз. Ўқувчилар 1 кун…

Батафсил...

Май ойида дунё бўйлаб сайёҳлар сони 98 фоизга камайган

2020 йилга келиб Жаҳондаги туризм билан боғлиқ иш-фаолиятлари 320 миллиард долларни йўқотиши мумкин. Бу пандемиянинг оқибатлари билан боғлиқ. Бутун жаҳон сайёҳлик ташкилотининг таҳминларига кўра, май ойида чет элга саёҳат қилганлар сони 2019 йилнинг шу даврига нисбатан 98 фоизга камайди. Бу 2009 йилдаги иқтисодий инқироздан уч баравар кўпдир.

Батафсил...