Оренбургдаги қирғизистонликлар Қозоғистон орқали келишади

 Россиянинг Оренбург вилоятидаги Қирғизистон фуқаролари Қозоғистон ҳудуди орқали олиб келинади. Бу борада келишувга эришилганлигини  3-август куни Республика тезкор штаби маълум қилди. Фуқароларни автобусларда бир неча босқичда етказиб келиш режалаштирилган. Уларнинг биринчи гуруҳи бугун келади. Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлиги қирғизистонлик фуқароларни Қозоғистон чегараси очилмагунча Россия ва Қозоғистон давлат чегараларига бормасликка чақирмоқда.

Батафсил...

Марҳум Маҳмуджон Раҳматов бу йил «Қирғизистон халқ артисти» унвонига номзод бўлган эди

2-август куни Қирғизистон Республикасида хизмат кўрсатган артист, Бобур номидаги Ўш давлат академик ўзбек мусиқали драма театрининг актёри Маҳмуджон Раҳматов вафот этди. Унинг ҳамкасби Набижон Мамаджановнинг сўзларига кўра, марҳум бу йил «Қирғизистон халқ артисти» унвонига номзод бўлган. – Маҳмуджон Раҳматов ажойиб санъаткор эди. Ўлимидан 3 кун олдин учрашганмиз. Унинг ўғли 1 август куни шифохонага олиб бориб кўрсатган экан. Улар эртага яна…

Батафсил...

Суриядаги қирғизистонлик аёлларнинг қариндошлари Бишкекда акция ўтказди

Бишкекда Сурия ҳудудида бўлиб турган қирғизистонлик аёлларнинг қариндошлари акция ўтказди. Улар аёлларни ватанга қайтаришга ёрдам беришни сўраб президент Сўўрўнбай Жээнбековга мурожаат қилдилар. Акция иштирокчиларининг сўзларига қараганда, Суриянинг қочоқларга мўлжалланган «Ал-Ҳол» лагерида айни дамда юздан ортиқ қирғизистонлик аёл бор, уларнинг ҳар бирининг бир нечта фарзандари бор. Бундан аввал Суриядаги қирғизистонлик аёлларнинг қариндошлари бир неча бор мамлакат ҳукуматига мурожаат қилиб ҳукумат ўз…

Батафсил...

Қатар Қирғизистонга инсонпарварлик ёрдамини кўрсатди

 COVID-19 га қарши курашиш мақсадида  Қатар Қирғизистонга  инсонпарварлик ёрдам кўрсатди.  Бугун Манас халқаро аэропортига Қатардан 420 дона кислород концентратори  етиб келди. Юкнинг умумий қиймати 250 минг долларни ташкил этади. Қатардан тиббий жиҳозларни соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Бақит Жанғазиев бошчилигидаги делегация қабул қилди. Ускуналар кислород концентраторлари тиббий муассасаларга тарқатилади.

Батафсил...

Ўш шаҳар суди ўз фаолиятини бошлади

Тожливирус ва зотилжам билан касалланган Ўш шаҳар суди ходимлари тузалиб, ишга қайтишди. Бу ҳақда Ўш шаҳар суди матбуот хизмати хабар қилмоқда. Аввалроқ Ўш шаҳар судидаги 2 судяда зотилжам ва 7 ходимда тожливирус қайд қилинган эди. Шу сабабли, бино карантинга олиниб, ёпилган эди. Судялардан бири зотилжамдан вафот этди. Қолганларнинг якуний анализлари ижобий чиқиб, иш жойига қайтишди. Ўш шаҳар суди ўз фаолиятини…

Батафсил...

Ҳориж давлатлари Қирғизистон билан парвозларни тиклай олмайди

Туркия, Қозоғистон, Россия ва БАА Қирғизистон билан мунтазам рейсларни тиклашга тайёр эмас. Россия Қирғизистон билан халқаро рейсларни қайта тиклаш таклифини рад этди. Бу ҳақда Фуқаро авиацияси агентлиги директори Қурманбек Акишев маълум қилди. Унга кўра, чартер рейслари сони кўпаяди. Август ойида халқаро рейслар тўлиқ ишламайди. Туркия билан чартер рейслари кўпайтирилиб, Turkish Airlines, Pegasus ва Avia Traffic  компаниялари ташийди. Бирлашган Араб Амирликларидан…

Батафсил...

Ўшда ўзбек мактабларнинг бошланғич синф ўқувчилари учун видеодарслар тасвирга олинмоқда

Қирғизистон Республикаси Таълим ва фан вазирлиги томонидан,  Ўш шаҳридаги ўзбек тилидаги мактабларнинг бошланғич синф ўқувчилари учун 2020 йил биринчи чорагида “Интимақ” ТВ орқали телевизион дарсларни тасвирга олиш ишлари бошланди. Бу ҳақда Ўш шаҳар таълим бериш бошқармаси маълум қилмоқда. Шунингдек Ўзбек тили ва адабиётидан видео дарслар ҳам тайёрланмоқда. Ушбу лойиҳа доирасида 300 га яқин теледарслар тасвирга олинади. Шаҳар мактабларидан 20 нафар…

Батафсил...

Бишкек шаҳрида қуролланган одам одамларга таҳдид қилди

Бишкек шаҳрида қуролланган одам одамларга таҳдид қилди. Воқеанинг видеоси ижтимоий тармоқларда жойлаштирилди. Биринчи май РИИБнинг матбуот хизматининг хабар беришича, ҳодиса 1-август куни юз берган. «Ушбу ҳолат Жиноят кодексининг 266-моддаси (безорилик) бўйича қайд этилди ва тегишли экспертизалар тайинланди. Кейинчалик маълумотнинг тўлиқ тафсилотлари берилади», – дейилади хабарда.  

Батафсил...

COVID-19:3-августда 410 янги ҳолат қайд қилиниб, 11 киши вафот этди

Сўнгги сутка давомида Қирғизистонда 11 киши тожливирусдан вафот этди. Соғлиқни сақлаш бўйича жамотчилик бошқармасининг раҳбари  Айнура Ақматованинг сўзларига кўра, янги қайд қилинганлар  ҳудудлар бўйича қуйидагича тақсимланган: Бишкекда 4, Ўшда 1, Чуй вилоятида 1, Норин вилоятида 1, Жалолобод вилоятида 3, Боткен вилоятида 1 бемор вафот этди. Тожливирусдан вафот этганларнинг умумий сони 1,420 кишини ташкил қилмоқда. 3 август ҳолатига кўра 410 та янги тожливирус…

Батафсил...