Ўқинг ва ҳуқуқингизни билинг! Болага ҳужжат олиш осонлашди

Қирғизистонда туғилганлик ҳақидаги гувоҳномани олиш шартлари анча осонлаштирилди. 5 август куни президент Сўўрўнбай Жээнбеков фуқаролик ҳолати далолатномалари тўғрисидаги янги қонунлар лойиҳасини имзолаганлиги маълум бўлди.  Ота-оналарнинг вақтини ва пулини тежашга қаратилган ушбу қонун лойиҳасини Олий Кенгаш жорий йилнинг 17 июнь куни қабул қилган. Энди Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш идоралари (қирғизча ЖААК, русча ЗАГС, ўзбекча ФҲДЁ) бола туғилганлиги ҳақидаги ҳолатни агар…

Батафсил...

Хоҳловчилар ҳаж учун тўланган пулини қайтариб олиши мумкин

2020 йили Саудия Арабистонига ҳаж сафарига бориш учун рухсат олган фуқаролар ўз ихтиёри билан пулларини қайтариб олишлари мумкин. Ушбу маълумот бугун, 5-август куни Қирғизистон мусулмонлари диний бошқармаси томонидан эълон қилинди. Тўловни олган фуқаролар, ҳажни ташкил этиш бўйича комиссия қарори билан рўйхатдан ўчирилади. Бу йил Қирғизистонга Ҳаж амалини бажариш учун 6110 ўрин ажратилган эди. Аммо, тожливирус туфайли Ҳаж зиёратига бирон бир…

Батафсил...

Парранда гриппи туфайли Қозоғистон Россия билан чегара ҳудудида чекловларни киргизди

Хавфли H5N8 вируси белгилари аниқлангани сабабли Қозоғистон Россия Федерацияси билан чегарада чекловлар жорий қилди. Парранда гриппи билан боғлиқ энг хавфли ҳудуд Қозоғистоннинг шимоли-ғарбида жойлашган, дейилади «Kazinform» хабарида. «Жорий йилнинг 3-4 август кунлари Россия Федерал ветеринария ва фитосанитария назорати хизматининг Челябинск бўлими ушбу ҳудудда аниқланган парранда гриппи вирусининг генетик хусусиятлари тўғрисида маълумот тарқатди. Ўлган қушлардан олинган барча намуналарда H5N8 грипп вирусининг кичик…

Батафсил...

Бу йил ўқувчилардан форма кийиш талаб қилинмайди

Бу ўқув йилида ўқувчиларнинг форма кийишлари талаб қилинмайди. Бу ҳақда бугун ҳукумат уйида бўлиб ўтган матбуот анжуманида Таълим ва фан вазирининг ўринбосари Нурлан Ўмуров маълум қилди. «Мамлакатдаги эпидемиологик вазият туфайли барча ўқув муассасаларига ўқувчиларни формасини талаб қилмаслик кераклиги тўғрисида қарор қабул қилинди. Тегишли буйруқ имзоланди ва ҳудудларга юборилди », — деди Ўмуров. Бу йил мактабларда ўқув жараёни онлайн режимида ўтказилади.…

Батафсил...

Қирғизистон қамоқдан қочган икки ўзбекистонликни ушлашга ёрдам берди

Қирғизистон чегарачилари Ўзбекистонда қамоқдан қочиб, мамлакатни тарк этишга уринган икки маҳкумни қўлга олишда ёрдамлашди. Бу ҳақда 5 август куни Қирғизистон Чегара хизмати маълум қилди. Расмий хабарда айтилишича, чегарани бузиб ўтишга ҳаракат қилаётган пайтда қўлга олинган қочоқлар Ўзбекистон ички ишлар органларига топширилган. Маълум қилинишича, ҳодиса Жалолобод вилояти Олабуқа тумани Белсўғот қишлоғи яқинида юз берган. Қирғизистон чегарачилари Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги ходимлари…

Батафсил...

Футбол бўйича Қирғизистон чемпионати бошланади

Қирғизистон футболининг  олий лигаси ҳисобланган Қирғизистон Премьер-лигаси ўйинлари 7-август куни қайта бошланади. Бу ҳақда Қирғизистон Премьер-лигаси матбуот котиби Нурсултан Нурбўлўт ўғли  маълум қилди. «4 август куни Ёшлар фаолияти, жисмоний тарбия ва спорт давлат агентлиги Қирғизистон футболининг олий лигаси бўлган Қирғизистон Премьер-лигасининг давом этишига рухсат берди. Қирғизистон футбол иттифоқининг қарорига биноан турнир икки турда ва барча ўйинлар Қант шаҳрида бўлиб ўтади…

Батафсил...

Қирғизистонда 5 август куни 569 кишида тожливирус аниқланди. 11 киши вафот этгани маълум бўлди.

Сўнгги бир кун ичида Қирғизистонда 11 бемор тожливирус туфайли вафот этди. Бишкекда – 5, Ўшда – 1, Чуй вилоятида – 1, Иссиқкўл вилоятида – 1, Боткен вилоятида – 2, Жалолобод вилоятида – 1 киши ўлган. Вабо бошлангандан бери 1438 бемор вафот этди. 5 август ҳолатига кўра мамлакатда 569 та тожливируснинг янги ҳолати қайд этилди. Соғлиқни сақлаш бошқармасининг бошлиғи Айнура Ақматованинг…

Батафсил...

Бир ойда Давлат қарзи 15,4 миллион долларга кўпайди

2020-йилнинг 30-июнь ҳолатига кўра Қирғизистоннинг ташқи ва ички қарзлари ҳажми 4 миллиард 773,92 миллион доллар ёки 362 миллиард 764,15 миллион сомга етди, деб Молия вазирлиги маълум қилди. Шундан: – 86 фоизи давлатнинг ташқи қарзи: 4 миллиард 106,72 миллион доллар ёки 312 миллиард 64.01 миллион сом; – 14 фоизи ички қарз: 667,21 миллион доллар ёки 50 миллиард 700,14 миллион сом. Давлат…

Батафсил...

Жалолободда Жума намози 1-сентябргача ўқилмайди

Жалолободда тожливирус эпидемияси сабабли чекловлар узайтирилди. Ушбу қарор 4-август куни касалликнинг олдини олиш бўйича тезкор штаб йиғилишида қабул қилинди. 1 сентябрга қадар масжидларда жума намозларини ўқиш тақиқланди. «Жалолободда фавқулодда ҳолат тартиби бекор қилингандан сўнг, ресторанлар, тунги клублар ва кафеларнинг иш вақти соат 20:00 гача чекланди. Бироқ, озиқ-овқат етказиб бериш хизматлари тунда ҳам ишлашни давом эттиради. Штабнинг аввалги йиғилишларида 1-августгача масжидларда…

Батафсил...