Қирғизистонда бир ой давомида ВИЧ инфекциясидан 7 киши вафот этди

2020-йилнинг 1 июль ҳолатига кўра Қирғизистонда 10 068 кишида ВИЧ инфекцияси  (1 июнь ҳолатида 10 минг10 ҳолат) қайд қилинган. Бу ҳақда Республика «СПИД» га қарши кураш маркази хабар бермоқда. Уларнинг 9507 нафари Қирғизистон фуқаролари ва 561 нафари чет эл фуқароларидир. Қирғизистонда июнь ойида 7 киши ВИЧ-инфекциясидан вафот этди. Шунингдек тожливирус бошлангандан бери 2107 киши вафот этган, улар орасида 682 киши…

Батафсил...

78 ёшли имом никоҳ ёши тўғрисидаги қонунни бузганлиги учун судланди

Жалолобод вилоятининг Тош-Кўмир шаҳрида 78 ёшли имом ва 26 ёшли шахс никоҳ ёшига оид қонунни бузганликда айбланиб суд қилинди. Бу ҳақда суд қарорида айтилади. Тергов натижасига кўра, 2019-йилнинг 13-июнь куни 26 ёшли эркак ўсмир қизга уйланиш учун маҳаллий имомга боришган. Ўша вақтда қизнинг онаси Бишкекда бўлган. Имомнинг сўзларига кўра, у қизнинг никоҳдан ўтиш учун жуда ёшлигини билмаган. Йигит паспортини кўрсатмаган…

Батафсил...

Сайлов-2020: Фуқароларнинг тана ҳарорати ўлчанади ва шахсий ҳимоя воситалари тарқатилади

Қирғизистон Бош вазири Қубатбек Бўрўнов 2020-йилнинг 4-октябрида бўлиб ўтадиган парламент сайловларига тайёргарлик масалаларини муҳокама қилиш учун мажлис ўтказди. Бу ҳақда ҳукуматнинг матбуот хизмати хабар бермоқда. Онлайн тартибда ўтказилган мажлисда Сайлов ва референдум ўтказиш бўйича Марказий сайлов комиссиясининг раисаси Нуржан Шайлдабекова баёнот қилди, у бутун мамлакат бўйлаб парламент сайловларига қизғин ҳозирлик кўрилаётганини таъкидлади. Унинг айтишича, сайлов участкаларида овоз бериш пайтида фуқароларнинг…

Батафсил...

Сайлов 2020: Ҳозирда 2464 сайлов участкаси мавжуд

Қирғизистон Бош вазири Қубатбек Бўрўнов 2020 йил 4 октябрда бўлиб ўтадиган парламент сайловларига тайёргарлик масалаларини муҳокама қилиш учун мажлис ўтказди. Бу ҳақда ҳукуматнинг матбуот хизмати хабар бермоқда. Бош вазир сайлов комиссияларининг ишини ташкил этиш ва таъминотини кўриб чиқиш учун Бош вазир ўринбосари Акрам Мадумаров бошчилигидаги республика штаби ташкил этилганини таъкидлади. «Бўлажак сайлов аввалгиларидан фарқ қилади, сабаби ушбу сайлов тожливирус пандемияси…

Батафсил...

Новқатдаги қишлоқларда пандемия пайтида қанча одам ўлди?

Ҳар куни мамлакатда тожливирус ва зотилжамдан ўнлаб инсонлар вафот этмоқда. Уларнинг қайси вилоятларда яшашлари айтилгани билан қайси қишлоқда истиқомат қилишлари айтилмай келган эди. Turmush нашри пандемия бошланганидан буён Новқат тумани қишлоқларидаги ўлим ҳолатлари тўғрисида маълумотларни тўплади. Маълумотларни овул ҳукумати раҳбарлари, овул ҳукуматининг масъул котиблари ва оилавий шифокорлар раҳбарлари тақдим этдилар. Новқат овул ҳукуматида тожливирус ва зотилжамдан вафот этганлар: 1. Исанов…

Батафсил...

Гриппга қарши эмлаш сентябрда бошланади

Қирғизистонда гриппга қарши навбатдаги эмлаш ишлари бошланади.   Соғлиқни сақлаш бўйича жамотчилик бошқармасининг раҳбари  Айнура Ақматованинг сўзларига кўра,  эмлаш сентябр ойининг охирида бошланади. Биринчи навбатда 65 ёшдан ошган одамларга, болаларга, сурункали касалликларга чалинганларга ва тиббиёт ходимларига берилади. Шунингдек  хусусий тиббиёт марказлари билан №6 ва №8 оилавий тиббиёт марказларида хизмат ҳаққини тўлаб эмлатиш мумкин бўлади.

Батафсил...

Солиқ хизмати бир ойда 6,8 миллиард сом йиғди

Давлат солиқ хизмати томонидан жорий йилнинг июль ойида 6 миллиард 859,1 миллион сом солиқ ва йиғимлар йиғилган. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар бермоқда. Маълумотларга кўра, 109,9 фоизга ёки 616,1 миллион сўм ошиғи билан маблағ йиғилган. «2019 йилнинг шу даврига нисбатан солиқ тушумлари 548,9 миллион сомга кўпайди. Шу билан бирга, жорий йилнинг 7 ойида 40 миллиард 452,3 миллион сом солиқ…

Батафсил...

ФВВ: Арслонбоб қишлоғидаги уйларни сел қоплади

Жалолобод вилоятининг Бозорқўрғон туманидаги Арслонбаб қишлоғида кучли сел тошқини юз берди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда. Кучли ёмғир туфайли, 5-август куни соат 19:00 атрофида даралардан келган тошқин сувлари Арслонбоб қишлоғида жойлашган 10 уйнинг ҳовлисини қоплади. Бундан ташқари, 1 омборхонанинг деворлари бузилиб, 1000 метр ички йўллар ва Қизил-Олма сел ўтувчи сойнинг 200 метр оралиғини қум ва шағал…

Батафсил...

Қирғизистон ва Тожикистон чегарасида ўқ отилди

6-август куни Қирғизистон ва Тожикистон чегарасида тўқнашув бўлиб, қуролдан ўқ отилганини Қирғизистон Давлат чегара хизмати маълум қилмоқда. Боткен вилояти  Боткен тумани Икки-Тош овулида тожикистонлик номаълум шахслар қирғиз чегарачиларига қарата ўқ отишди. Дастлабки маълумотларга кўра, ўқ ов қуролидан отилган. Натижада чегарачилардан бири қўлидан яраланган. Унга тегишли ёрдам кўрсатилди ва аҳволи яхши эканлиги айтилмоқда. Ҳозирда Қирғизистон ва Тожикистон чегара хизматларининг вакиллари музокаралар…

Батафсил...

Қирғизистонда тожливирусдан даволанганлар сони 30 минг кишидан ошиб кетди

Сўнгги бир сутка давомида Қирғизистонда 9 киши тожливирусдан вафот этди.  Соғлиқни сақлаш бўйича жамотчилик бошқармасининг раҳбари  Айнура Ақматованинг сўзларига кўра, СOVID-19дан вафот этганлар сони Бишкекда 5 та, Ўшда 2 та ва Баткенда 2 та. Ушбу вабо бошлангандан бери 1457 бемор вафот этган. 6-август ҳолатига кўра, яна 549 кишига тожливирус ташхиси қўйилган. Улар: – Бишкек шаҳрида – 162; – Ўш шаҳрида –…

Батафсил...