Сўўрўнбай Жээнбеков Ўзбекистон халқини Мустақиллик куни билан табриклади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига Ҳурматли Шавкат Миромонович! Қирғиз Республикаси халқи номидан ва шахсан ўз номимдан Сизни ва бутун Ўзбекистон Республикаси халқини Мустақиллик куни билан самимий муборакбод этаман. Сизнинг раҳбарлигингизда Ўзбекистоннинг минтақада ва бутун дунёдаги мавқеи сезиларли даражада мустаҳкамланганини, мамлакатда амалга оширилган кенг кўламли ислоҳотлар ижобий натижалар бераётганини таъкидламоқчиман. Ишончим комилки, сизнинг кўмагингиз билан ўзаро манфаатли ҳамкорлик ва…

Батафсил...

Қирғизистон ва Ўзбекистон чегара ўтказиш пунктлари бўйича Ўзбекистон томони қарор қабул қилди

Ўзбекистонга тожливируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича  Республика махсус комиссияси навбатдаги қарорни қабул қилди. Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари Азиз Абдуҳакимовнинг хабар беришича, 2020 йил 1 сентябридан бошлаб Ўзбекистон Республикаси ва Қирғизистон Республикаси ўртасидаги автойўл ўтказиш пунктларига нисбатан кириб-чиқиш бўйича чекловлар санитария-гигиена талабларига қатъий риоя этган ҳолда бекор қилинади. Унга кўра, қуйидаги тартиб жорий этилмоқда: …

Батафсил...

Олий суд Қирғизистон партияси фойдасига қарор чиқарди

Олий суд Қирғизистон партияси фойдасига қарор чиқарди. Суд жараёни соат 16: 00да бошланиб, жараёнга Олий суднинг собиқ раиси судья Айнаш Тўқбаева раислик  қилди.  Бу вақтда, Суд биноси олдида «Қирғизистон» партиясининг тарафдорлари ва адолатли сайловларни талаб қилаётган фуқаролик жамияти фаоллари билан сиёсий партиялар вакиллари тўпландилар. Бир томони «Қирғизистон», иккинчиси «Судя, сотилма!» дея бақиришди. «Қирғизистон» партиясининг сайлов олди можароси Марказий сайлов комиссияси…

Батафсил...

Йил охирига қадар 112та ижтимоий обьектлар қурилиши якунланади

Бош вазир Кубатбек Бўрўнов мактаб, соғлиқни сақлаш муассасалари, йўллар, сув таъминоти ва ирригация объектлари қурилишига бағишланган мажлис ўтказди. Унга кўра, 2020 йил охирига қадар ижтимоий аҳамиятга эга 112 объект қурилишининг якунланиши режалаштирилган, шундан 70 таси таълим муассасаси ва 17 таси соғлиқни сақлаш ташкилотидир. «Ижтимоий-маданий аҳамиятга эга объектларнинг қурилиши муддатда якунланиши белгиланган. Режага кўра,1 сентябрга қадар 11 та умумтаълим мактаблари фойдаланишга…

Батафсил...

Бишкекда «Таза шайлоо учун» («Ҳалол сайлов учун «) акцияси бўлиб ўтади

1 сентябр куни Бишкекда Олий суд биноси олдида «Баштан башта» («Бошидан бошла») ҳаракати «Таза шайлоо учун» акциясини ўтказишни режалаштирган. Ҳаракат раҳбари Улан Усойуннинг «Азаттиқ» радиосига хабар беришича, иштирокчилар хукуматдан ҳалол сайловлар ўтказилишини талаб қилади. 29 август куни «Таза шайлоо учун» коалицияси тузилди, унинг сафига фаолар, жамоат бирлашмаларива сиёсий партиялар кирди. Олий Кенгашга сайловлар 4 октябрга белгиланган. 4 сентябр куни тарғибот…

Батафсил...

Новқат туманида 6500 ўқувчи биринчи синфга қабул қилинди

Бугун, 1 сентябр куни Новқат туманида 6500 нафар 1-синф ўқувчилари қабул қилинди. Бу ҳақда туман таълим бўлими бош мутахассиси Ўсмўнали Кўчкўнбоев маълум қилди. Маълумотларга кўра, 5200 бола қирғиз синфларида, 1050 бола рус синфларида, 250 ўқувчи ўзбек синфларига борди. Баъзи ўқувчилари кўп синфлар 2 гуруҳга бўлиниб ўқишади. Овул ҳукуматлари тепловизор  сотиб олиб, мактабни дезинфекция қилдилар. 36 та мактабга туннеллар ўрнатилди.

Батафсил...

Жалолобод вилояти бўйича 22 минг 279 бола биринчи синфга борди

Бугун, 1-сентябр куни Жалолобод вилоятининг барча туман ва шаҳарларидаги 474 мактаб биринчи синф ўқувчилари учун ўз эшикларини очди. Вилоят бўйича 22 минг 279 бола мактаб остонасига қадам қўйган. Янги ўқув йили алгоритм бўйича назоратга олинади. 1-синф ўқувчиларнинг сони қисқартирилиб, улар жадвал асосида ўқитилади. 2-11 синф ўқувчилари масофадан ўқишни давом эттиришади.

Батафсил...

Ўш шаҳрида 5 мингдан зиёд ўқувчи биринчи синфга борди

Бугун, 1-сентябрь куни Ўш шаҳрида жами 5350 ўқувчи биринчи синфга борди. Бу ҳақда шаҳар мэрияси матбуот котиби Азамат Абсатаров маълум қилди. Унга кўра, мактабда ўқиётган ўқувчилар карантин ва санитария қоидаларига риоя қилишлари шарт. “Ўш шаҳрида жами 5350 ўқувчи биринчи синфга қадам қўйди. Барча мактабларда карантин ва санитария талабларига риоя қилинмоқда. Ўш шаҳрида 74 мингдан ортиқ ўқувчи бор. Уларнинг 69 минг…

Батафсил...

Қирғизистондан Россияга бўлган махсус рейслар жадвали

Россияга махсус рейсларда учадиган йўловчилар рўйхатига Қирғизистон фуқаролари ҳам киритилган. Россия элчихонаси маълумотларига кўра, Россия фуқароларининг ота-оналари, турмуш ўртоқлар ва болалари бўлган фуқароларга, яшаш учун рухсатномаси бўлган ва касалхоналарга даволаниш учун борадиган фуқароларга ушбу рейсларда парвоз қилишга рухсат берилади. Авиақатновлар жадвали: 01.09 Бишкек – Жуковский (5:30, Ural Airlines). 01.09 Ўш-Жуковский (5:15, Ural Airlines). 01.09 Ўш – Новосибирск (17:45, S 7).…

Батафсил...