Жалолободда болалар боғчаларининг ишлашига рухсат берилди

Жалолободдаги хусусий болалар боғчаларининг фаолиятига шаҳар штаби томонидан рухсат берилди. Бу ҳақда Жалолобод шаҳар мэриясининг матбуот хизмати хабар бермоқда. Маълумотларга кўра, болалар боғчалари санитария қоидаларига қатъий риоя қилган ҳолда   гуруҳдаги болаларнинг сонини12 тадан оширмаслиги керак. Шунингдек шаҳардаги муниципал болалар боғчалари кейинги ҳафтадан очилиши режалаштирилмоқда. Касаллик тарқалишининг олдини олиш учун болалар сони чекланади.

Батафсил...

Ўш шаҳридаги «Хувайдо» масжидининг бош имомига автомобиль совға қилинди

Бугун, 7 сентябр куни Ўш шаҳрининг мусулмонлари қозиси Убайдулла Сарибаевнинг ташаббуси билан «Ҳувайда» жоме ъмасжиди бош имом-хатиби Баҳром қори Абдуллажановга маҳаллий ҳомий томонидан совға сифатида «Матиз» автомашинаси топширилди. Бундай машина Баҳром қорининг дин учун кўп йиллар давомида ишлаганлиги ва бир қатор шогирдлар тайёрлаб келганлиги учун берилган. Шуни таъкидлаш керакки, Баҳрам қори Абдуллажонов Қуръонни (Ҳофиз) ёд олган ва 11 йил давомида…

Батафсил...

Қирғизистоннинг қарзи 5 миллиард долларга яқинлашди

Қирғизистоннинг давлат қарзлари ҳажми (ташқи ва ички) 4 миллиард 824,01 миллион долларга етди. Бу миллий валютада 270 миллиард 268,71 миллион сомни ташкил қилади. Бу ҳақда Молия вазирлиги маълум қилди. Қарзлар тўғрисидаги сўнгги маълумотлар жорий йилнинг 30 июлидан бошлаб янгиланди. Хорижий қарзлар давлат кредитларининг 86,4 фоизини ташкил этиб, 4 миллиард 169,6 миллион долларни (320 миллиард 039,21 миллион сом) ташкил этди. Ички…

Батафсил...

Ўшда ноқонуний қурол сақлаганларни аниқлаш бўйича икки кунлик рейд ўтказилди

Ўш вилоятида «Арсенал» деб номланган икки кунлик махсус рейд ўтказилиб, ноқонуний қурол сақловчиларни аниқлаш ишлари олиб борилди. Бу ҳақда Ўш ИИБ матбуот котиби Жениш Аширбаев маълум қилди. Унга кўра, рейд давомида ноқонуний равишда қурол сақлаган фуқаро ушланиб, жаримага тортилди. «Сайлов  туфайли ташвиқот ишлари якунлангунига қадар ўқ-дорилар дўконларини вақтинчалик ёпиш бўйича ишлар олиб борилди. Ҳудудларда махсус рухсатномалар билан қурол олганларга яна…

Батафсил...

Сайлов арафасида қурол дўконлари фаолияти тўхтатилади

Сайловолди ташвиқот ишлари бошлангани муносабати билан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ов, хизмат ва фуқароларга тегишли қуролларнинг эгалари ва фойдаланувчиларини текширишни бошлади. ИИВ матбуот хизматининг хабар қилишича, парламент сайловларига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш даврида жамоат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида юридик ва жисмоний шахсларнинг, шу жумладан, қўриқлаш агентликлари ва уларнинг филиаллари ҳужжатлари тўлиқ текширувдан ўтказилади. «Қурол олиб юриш, сақлаш ва фойдаланишга оид…

Батафсил...

Қирғизистонда аҳолининг 76 фоизигина электр энергияси билан тўлиқ таъминланган

Айни пайтда Қирғизистон аҳолисининг атиги 76 фоизи электр энергияси билан тўлиқ таъминланган. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси хабар бермоқда. Маълумотларга кўра, Қирғизистоннинг барча қишлоқлари электр энергиясига уланган. Бироқ аҳолининг 76 фоизигина электр энергиясидан тўлақонли фойдаланиш имкониятига эгалиги айтилмоқда. Шунингдек, қирғизистонликларнинг бешдан бир қисми иситиш ва овқат тайёрлаш учун электр энергиясидан фойдаланиши ёзилмоқда.

Батафсил...

5 ой давомида Қирғизистоннинг Эрон билан товар айланмаси 46,8 фоизга камайди

Жорий йилнинг январь-май ойларида Қирғизистоннинг ташқи ва икки томонлама савдо айланмаси 2 миллиард 125,8 миллион долларни ташкил этди. Бу кўрсаткич 2019 йил январь-май ойларига нисбатан 22,7 фоизга кам. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси хабар бермоқда. Қирғизистон ва Эрон ўртасидаги савдо айланмаси январь-май ойларида 9,5 миллион долларни ташкил этди. Бу ўтган йилнинг январь-май ойларига нисбатан 46,8 фоизга кам. 5 ойда (январь-май)…

Батафсил...

5 ой давомида Қирғизистоннинг Ҳиндистон билан савдоси ҳажми 12 фоизга камайди

Жорий йилнинг январь-май ойларида Қирғизистоннинг ташқи ва икки томонлам савдо айланмаси 2 миллиард 125,8 миллион долларни ташкил этди. Бу кўрсаткич 2019 йил январь-май ойларига нисбатан 22,7 фоизга кам. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси хабар бермоқда. Январи-май ойларида Қирғизистон ва Ҳиндистон ўртасидаги савдо айланмаси 15 миллион долларни ташкил этди. Бу ўтган йилнинг январь-май ойларига нисбатан 12 фоизга кам. 5 ой ичида…

Батафсил...

Қирғизистон-Қозоғистон чегарасидаги «Қарқира» назорат-ўтказиш пункти ҳам фуқаролар учун очилди

Бугун Иссиқкўл вилоятининг Туп туманидаги Қирғизистон ва  чегарасида жойлашган «Карқира» назорат-ўтказиш пункти қайта иш бошлади. Бу ҳақда Қирғизистон Чегара хизмати хабар бермоқда. Чегара божхона пости эрталаб соат 8.00 дан кечки 18.00 гача ишлайди, шу вақт ичида фуқаролар, транспорт воситалари, юклар, товарлар ва ҳайвонлар ўтиши мумкин. Шунингдек, Чегара хизмати фуқароларни Қозоғистонга саёҳат пайтида Қозоғистон томони томонидан қўйилган чекловлар билан танишишга чақирди.…

Батафсил...

Қирғизистонда тожливирусдан 40 000 га яқин бемор тузалди

Қирғизистонда 7-сентябр ҳолатига кўра 55 та янги тожливирус касаллиги қайд этилди. Республика штаби маълумотларига кўра, касаллик юқтирганларнинг умумий сони 44 минг 458 нафарга этган. Айни пайтда 601 бемор касалхоналарда даволанмоқда. Амбулатор даволанишда 3004 бемор бор. Сўнгги 24 соат ичида вирусдан ўлим ҳолатлари қайд этилмади. Сўнгги кун давомида 134 бемор COVID-19 дан даволанди. Тожливирусдан соғайганларнинг умумий сони 39 960 кишини ташкил…

Батафсил...