Жалолобод вилоятида Ўзбекистонга ҳайвонлар ноқонуний олиб кетилаётгани аниқланди

Аҳси туманида чорва молларини чегарадан олиб ўтмоқчи бўлган шахслар қўлга олинди. Бу ҳақда бугун, 8 сентябрь куни Давлат чегара хизмати хабар берди. 5 сентябрь куни Аҳси тумани Таза-Сув ҳудудидаги чегарачилар Хундай Портер русумидаги автомобиль ёнидан давлат чегарасидан олиб ўтишга тайёрлан бешта қорамолни топишган. 7-сентабрь куни Аҳси туманининг яна бошқа ҳудудида Ҳундай Портер русумидаги автомобиль қўлга олинган. Унинг ҳайдовчиси 10 бош…

Батафсил...

Қирғизистон ва Ўзбекистон ўртасидаги парвозлар 15 сентябрдан қайта бошланиши кутилмоқда

“Худо хоҳласа 15 сентябрдан бошлаб парвозлар йўлга қўйилади. Ҳозир музокаралар ўтказилмоқда”, -деди Қурманбек Акишев. Унга кўра, айни пайтда Қозоғистон билан ҳам ҳаво қатновларини йўлга қўйиш масаласи муҳокама этилмоқда. Коронавирус пандемияси туфайли Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги авиапарвозлар бир неча ой олдин тўхтатиб қўйилган эди.

Батафсил...

Россияга Қирғизистондан кимлар кетиши мумкин?

Қирғизистон аста-секин бошқа мамлакатларга парвозларни тикламоқда. Сентябр ойида Россия билан 20 та рейс амалга оширилди. 21 август куни 32 мамлакатга ўз эшикларини очди. Бу ҳақда Қирғизистон Бош вазири Қубатбек Бўрўнов маълум қилди. Ҳозирда бир қатор қирғизистонликларга Россияга киришга рухсат берилган. Улар: – Россия фуқаролигига эга бўлганлар, – Россияда яқин қариндошлари бўлганларга (фарзандлари, турмуш ўртоқлари, ота-оналарини кўриш учун), – тиббий ёрдамга…

Батафсил...

Кун сурати: Ўқитувчининг уйида таълим олаётган болалар

Қирғизистонда жорий ўқув йилида фақат биринчи синф ўқувчилари мактабга боришди. Шу кунларда кўплаб мактаб ўқувчилари, ўқитувчилар ва ота-оналар масофадан туриб ўқитиш болалар учун ноқулай эканлигини айтмоқдалар. Ушбу вазиятни тасвирлаган фото интернетда пайдо бўлди. Унда ўқувчиларини онлайн ўқитиш имконияти бўлмаган ўқитувчи уйида ўқитаётгани кўрсатилган. Таълим ва фан вазирлиги матбуот хизмати раҳбари Ақилбек Ўрўзматов ушбу ҳодиса юзасидан суриштирув олиб борилаётганини айтди. Унинг…

Батафсил...