«Вефанинг» 500 га яқин ижарачиси ва 1000га яқин ходим ишсиз қолиш хавфи остида

Бишкек шаҳридаги «Вефа» бизнес марказининг эгаси «Аруу Жилдиз» Масулияти чекланган жамияти ва Туркиянинг «Ўзгун Иншаат Таахют ве Тижарет»  акциадорлик жамияти ўртасидаги суд жараёни ҳали ҳам давом этмоқда. Шу кунгача «Аруу Жилдиз» МЧЖнинг раҳбари адолат учун Президентга мурожаат қилган эди. Бироқ, Туркия томони шу пайтгача ўз фикрини ўзгартирмай келмоқда. Натижада савдо марказининг 500 га яқин ижарачиси ишсиз қолиш хавфи остида қолмоқда.…

Батафсил...

Ўш шаҳрининг чиқиш қисмида айланма йўл қурилади

Ўшнинг чиқиш қисмида айланма йўл қурилиши режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Президент Сўўронбай Жээнбеков 10-сентабрь куни Бишкек-Ўш автомобил йўлининг бир қисмини реконструксия қилиш лойиҳаси билан танишиш чоғида маълум қилди. Транспорт ва йўллар вазири Жанат Бейшеновнинг сўзларига кўра, Бишкек-Ўш трассасида тирбандликни камайтириш учун шаҳарнинг чиқиш қисмида айланма йўл қурилади. Мутахассислар томонидан Ўшга тўғридан-тўғри кириш йўлини қуриш учун иккита фойдали вариантни ишлаб чиқиб, ушбу…

Батафсил...

Қозоғистон ва Ўзбекистонга тикланган мунтазам рейслар санаси айтилди

Қирғизистон ҳукумати қўшни Қозоғистон ва Ўзбекистонга рейсларни шу ойда тиклашни режалаштирмоқда, дея хабар беради республика штаби. 14 сентябрдан Тошкент – Бишкек – Тошкент, 17 сентябрдан – Олмаота – Бишкек – Олмаота мунтазам рейсларини очиш бўйича ишлар олиб борилмоқда. «Авиакомпаниялар ушбу йўналишларда чипталарни сотишни бошладилар. Тошкентга рейслар ҳафтасига бир марта ва Олмаотага ҳафтасига икки марта амалга оширилади, уларнинг сони кейинчалик оширилади»,…

Батафсил...

Аравонда икки қаватли хатибиёт қурилмоқда

Ўш вилояти Аравон тумани марказий масжиди олдида янги диний бино (хатибиёт) қурилмоқда. Қурилиш ишлари фаолияти билан вилоят қозиси Самидин қори Атабаев қозият ходимлари ва туманнинг бош имом-хатиблари билан биргаликда танишиб чиқдилар. Хатибиёт 2 қаватли 6 хонадан иборат. Шунингдек, 1 та катта ертўласи ҳам мавжуд. Ушбу ташаббусни Аравон тумани бош имом хатиби Алибек ҳожи Жусупов кўтарган ва бугунги кунда қурилиш ишлари…

Батафсил...

Ўшдаги қирғиз-ўзбек қўшма корхонаси кир ювиш машиналарини экспорт қилади

Қора-Сув туманининг Андижон қишлоғида маиший техника ишлаб чиқарадиган қирғиз-ўзбек қўшма корхонаси «Артель электроникс» ишлаб чиқариш ва экспортни кенгайтиришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар бермоқда. Бугун, 10 сентябр куни Президент Сўўрўнбай Жээнбеков Ўш вилоятига ташрифи чоғида корхона фаолияти билан танишди. Ушбу корхона 2022 йилда газ плиталарини, 2023 йилдан эса телевизор ва музлатгичларни ишлаб чиқариш режалаштирмоқда.  «Бугунги кунда корхона 105…

Батафсил...

Қирғизистон ва Тожикистон яқин орада чегара муаммосини ҳал қилишади

Қирғизистон ташқи ишлар вазири Чингиз Айдарбеков Москвада тожик ҳамкасби Сирожиддин Муҳриддин билан учрашди. Эслатиб ўтамиз, Москвада Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Икки мамлакат ташқи ишлар вазирлари кун тартибидаги асосий масалаларни муҳокама қилдилар. Шунингдек, улар трансчегаравий ҳамкорликни кучайтириш ва провокацияларни назорат қилиш зарурлигини таъкидладилар. «Томонлар тожливирус сабабли қирғиз-тожик чегарасини делимитация ва демаркация қилиш бўйича ҳукумат вакилларидан…

Батафсил...

Қирғизистон-Қувайт мунтазам рейслари тикланди

Бугун, 10 сентябрь куни Қирғизистон ва Қувайт ўртасида авиарейслар тикланди. Фуқаровий авиация агентлигининг хабар беришича, бугун Кувайтнинг «Jazeera Airways» авиакомпанияси Бишкек – Ал Кувайт йўналиши бўйича парвозларни амалга оширишни бошлади. Ушбу йўналиш ҳафтада бир марта – пайшанба кунлари амалга оширилади.

Батафсил...

Ўш халқаро аэропорти катта маблағ эвазига таъмирланади. Тендер эълон қилинди

Ўш халқаро аэропорти 44 миллион сомдан ортиқ маблағ эвазига таъмирланади. Бу ҳақда маълумот Давлат харидлари порталида пайдо бўлди. Унга кўра, «Манас» халқаро аэропорти» ОАЖ 44 миллион 158 минг сомлик танлов эълон қилди. Ушбу ҳаражатга Ўш халқаро аэропортининг ёритиш тизими ва алоқа ускуналари янгиланади ва учиш-қўниш йўлаги қурилади.

Батафсил...

Қирғизистон ва Қозоғистон ўртасида мунтазам авиарейслар тикланади

Қирғизистон ва Қозоғистон ўртасида халқаро авиарейслар тикланади, дея хабар бермоқда Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати. Унга кўра, кеча, 9 сентябр куни Москвада Қирғизистон Республикаси ташқи ишлар вазири Чингиз Айдарбеков Қозоғистон ташқи ишлар вазири Мухтор Тлеуберди билан икки томонлама учрашув ўтказди. Айдарбеков тожливирусга қарши биргаликда олиб борилаётган саъй-ҳаракатлар муваффақиятли ўтганини таъкидлаб, қирғизистонликларни ватанга қайтаришда ёрдам бергани учун миннатдорчилик билдирди. Томонлар, шунингдек,…

Батафсил...

COVID-19: Касалхоналарда 500 дан ортиқ бемор даволанмоқда

Ўтган сутка давомида Қирғизистонда COVID-19нинг 71 янги ҳолати қайд этилди. Улар: – Бишкек шаҳрида – 15 ҳолат; —Ўш – 1; —Чуй вилояти – 4; —Ўш вилояти – 5; —Талас вилояти – 4; – Иссиқкўл вилояти – 8; —Жалол-Обод вилояти – 15; – Боткен вилоятида – 19 та ҳолат қайд қилинган. Тожливирусни юқтирганлар сони 44 минг 684 кишига етди. Айни пайтда…

Батафсил...

Қирғизистон фуқароларининг Россияга кириш имкониятлари кўриб чиқилди

9 сентябр куни Москвада Қирғизистон ташқи ишлар вазири Чингиз Айдарбеков россиялик ҳамкасби Сергей Лавров билан учрашди. Томонлар икки мамлакат ўртасида мунтазам парвозларни тиклаш, Қирғизистон фуқароларининг Россияга киришига рухсат бериш масаласини муҳокама қилдилар. Хусусан, Россияда таҳсил олаётган қирғизистонлик талабаларининг мамлакатга кириш имконияти кўриб чиқилди. Чингиз Айдарбеков, шунингдек, пандемия пайтида Қирғизистонга кўрсатган ёрдами учун Россияга миннатдорчилик билдирди.

Батафсил...