207 та дарслик 4 та тилда электрон форматга ўтказилди

Таълим ва фан вазирлиги ҳузуридаги «Янги китоб» маркази мактаб ўқувчилари учун тўртта тилда (қирғиз, рус, ўзбек, тожик) 207 та китобни электрон шаклга ўтказди. Вазирлик матбуот хизматининг хабар беришича, китоблар http://kitep.edu.gov.kg электрон кутубхонасида мавжуд. Бундан ташқари, қисқа вақт ичида IT-штаб билан ҳамкорликда https://oku.edu.gov.kg ўқув порталига қирғиз ва рус тилларида 500 дан ортиқ телевизион дарслар юкланди.

Батафсил...

Қирғизистон мусулмонлари диний идорасига 34 минг дона Қуръон китоби келди

Бугун, 11 сентябр куни Саудия Арабистони Қироллигининг Мадина шаҳридан саҳоватли инсонлар номидан Қирғизистон мусулмонлари диний идорасига 16 тонна Қуръон келди. Ушбу китоблар муфтиятнинг 9 маҳкамасига тарқатилади. Қуръоннинг умумий сони 34000 нусхани ташкил этади. Китоблар диний мактабларга ва мамлакатдаги ҳар бир масжидга тарқатилади. Қирғизистонга Қуръон олиб келгани учун Муфтий Мақсатбек Тўқтўмушев бир қатор давлат идоралари ва ватандошларга муфтият номидан миннатдорчилик билдирди.…

Батафсил...

COVID-19: 11 сентабрда тожливируснинг 77 та янги ҳолати қайд этилди

Қирғизистонда 11 сентабрь куни тожливируснинг 77 та янги ҳолати қайд этилди. Бишкек – 17 ҳолат, Ўш шаҳри – 3, Чуй вилояти – 5, Ўш вилояти – 9 та, Талас вилояти – 1, Норин вилояти – 1, Иссиқкўл вилояти – 9, Жалолобод вилояти – 13, Боткен вилояти – 19 та ҳолат қацд қилинган. Мамлакатда COVID-19 касаллиги билан қайд қилинганларнинг умумий сони…

Батафсил...

Жалолобод шаҳридаги аёллар мадрасаси ёниб кетди

Жалолобод шаҳридаги аёллар мадрасасида ёнғин чиқди. Бу ҳақда Қирғизистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда. Ҳодиса Пугачев кўчасида содир бўлган. Натижада мадрасанинг 18 квадрат метр томи ва 12 квадрат метр айвони ёниб кетди. Ҳозирда ёнғин сабаби аниқланмоқда.

Батафсил...