Октябрдан бошлаб барча ўқувчилар мактабга боришлари мумкин

Агар Қирғизистонда эпидемиологик вазият барқарорлашса, октябрь ойидан бошлаб мактабларда анъанавий таълимни қайта тиклаш режалаштирилган. Бу ҳақда Таълим ва фан вазири Қанибек Исақов бугун Президент Сўўрўнбай Жээнбеков билан онлайн учрашувида айтиб ўтди. Шу кунларда мактабга фақат биринчи синф ўқувчилари бориб ўқишмоқда. Президент Сўўрўнбай Жээнбеков таълим тизимини рақамлаштиришдаги ижобий ўзгаришларни мамнуният билан қайд этди. Шунингдек, у ўқитувчиларнинг иш ҳақини ўтказиш жараёнини автоматлаштириш…

Батафсил...

Қирғизистондаги болалар боғчаларининг очилиши режалаштирилмоқда

Республика штаби болалар боғчаларини санитария талабларига риоя қилган ҳолда очишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Қирғизистон Бош вазири Қубатбек Бўрўнов брифинг чоғида айтиб ўтди. У ҳозирда хусусий болалар боғчалари Санитария-эпидемиология назорати марказларининг розилиги билан ишлаётганини эслатди. «Давлат ва шаҳар болалар боғчалари ҳар бир туман ва шаҳарда махсус комиссия томонидан текширилади ва яқин кунларда уларнинг очилиши тўғрисида қарор қабул қилинади», – деди Бўрўнов.…

Батафсил...

Қирғизистон элчихонаси собиқ элчининг Қирғизистон Россия таркибига кириши эҳтимоли тўғрисидаги фикрини изоҳлади

Россия ҳудудларида бўлиб турган Қирғизистон фуқаролари ҚР элчихонасига мурожаат қилиб собиқ элчи Райимқул Аттокуровнинг “Қирғизистоннинг Россия таркибига қўшилиш эҳтимоли муҳокама қилинмоқда” деган сўзларига тушунтириш берилишини талаб қилмоқда. Бу ҳақда элчихона матбуот хизмати маълум қилди. Элчихонанинг таъкидлашича, бу каби фикрлар учун жиддий асослар йўқ, Аттокуровнинг ўзи Россия Федерацияси фуқароси бўлиб, ўзининг шахсий фикрини айта олади. «Қирғизистон – мустақил, суверен давлат, халқаро…

Батафсил...

Россияга борган мигрантлар бошқа бир чет эл фуқаросининг уйида рўйхатдан ўтишлари мумкин. Янги қонун

Россияда уйи бўлган чет элликларга мигрантларни рўйхатдан ўтказишга рухсат берувчи федерал қонун қабул қилинди. Бу ҳақда РИА Новости ёзмоқда. Аввалроқ «Россия Федерациясида бошқа мамлакатлар фуқароларини ёки фуқаролиги бўлмаган шахсларни миграцион рўйхатдан ўтказиш тўғрисида» ги қонунга ўзгартишлар киритилиб, июнь ойида Президент Владимир Путин томонидан имзоланган эди.  Ҳужжатга кўра, бундан буён Россияда ўз яшаш жойига эга бўлган чет элликлар бошқа чет элликларни…

Батафсил...

Қирғизистонда 1-октябрдан пенсиялар ошади

Жорий йилнинг 1 октябридан бошлаб пенсия миқдори ошади. Бу ҳақда ҳукумат матбуот хизмати хабар бермоқда. Унга кўра, 4 286,7 сомдан ошмайдиган пенсиялар камида 300 сомга, шунингдек 4 286,7 сомни ташкил қилган ва ундан ортиқ пенсияларга камида 360 сом қўшилади. Ҳукумат маълумотларига кўра, пенсияларни қайта ҳисоб-китоб қилиш натижаси бўйича ўртача пенсия 397 сомга ошиб, 6061 сомни ташкил этади.

Батафсил...

Саудия Арабистони «махсус категориялар» бўйича халқаро парвозларга қўйилган тақиқни бекор қилади.

Саудия Арабистони бугун, 15 сентябрь куни «махсус категориялар» бўйича халқаро парвозларга қўйилган тақиқни бекор қилади. Reuters агенттигининг маълумотларига кўра, махсус категорияга ҳукумат вакиллари ва ҳарбий хизматчилар, дипломатлар ва уларнинг оилалари, чет элдаги давлат ёки хусусий сектор ишчилари, тадбиркорлар, чет элда даволанишга муҳтож беморлар, чет элдаги талабалар, гуманитар муаммоларга дуч келган одамлар ва спорт жамоалари киради. Форс кўрфази фуқаролари ва яшаш…

Батафсил...

Ўш шаҳридаги қурол-яроғ дўконлари ёпилади

6-сентябрдан бошлаб Ўшда қурол сотиш тақиқланди. Бу ҳақда Ўш ИИБ матбуот котиби Абсатар Тавакалов маълум қилди. Унга кўра, 20-сентябрдан бошлаб Ўшда қурол сотадиган дўконлар вақтинча ёпилади. “Ички ишлар вазирлигининг буйруғига биноан, Ўшда ўқотар қурол сотиш вақтинча тақиқланди. Ҳозирда махсус рухсатномалар асосида қурол сақлайдиган фуқароларга қурол сақлаш бўйича тушунтириш ишлари олиб борилмоқда. Қурол-яроғ дўконлари сайловгача вақтинча ёпиқ бўлади », – деди…

Батафсил...

20-сентябрдан Қозоғистонга мунтазам авиақатновлар тикланади

Қирғизистон ва Қозоғистон авиация маъмурлари ўртасидаги келишувларга кўра, икки мамлакат ўртасида мунтазам парвозлар 2020-йилнинг 20-сентябрида тикланади. Бу ҳақда тожливирусга қарши кураш бўйича республика штаби хабар берди. Олмаота-Бишкек-Олмаота рейси ҳафтада икки марта шанба ва якшанба кунлари амалга оширилади. Парвоз «Эйр Астана» авиакомпанияси томонидан амалга оширилади.

Батафсил...

Қирғизистонда тожливирусдан зарарланиш ҳолатлари 44 999 кишига етди

15 сентабрь куни Қирғизистонда тожливирус касаллигининг 71 та янги ҳолати қайд этилди. Улар ҳудудларга қуйидагича бўлинади: – Бишкек – 13; – Ўш – 3; —Чуй вилояти – 4; —Ўш вилояти – 9; —Талас вилояти – 1; —Норин вилояти – 2; – Иссиқкўл вилояти – 6 та; —Жалол-Обод вилояти – 10; – Боткен вилоятида 23 ҳолат қайд этилган. Шундай қилиб, мамлакатда…

Батафсил...

Оқ-Буурага Porter билан тушиб кетган одам ва ёш бола қидирилмоқда

Ўш вилоятидаги Оқ-Буура дарёсига  Hyundai Porter русумли автомобил тушиб кетиб, кабинадан бир киши топилган ва яна икки киши қидирилмоқда. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда. Унга кўра, воқеа 14 сентябр куни кечқурун Оқ-Терек-Папан-Кўжўкелен автомагистралининг 40-километридаги Кунду-Дўбў қишлоғида содир бўлган. Юк машинаси ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, Оқ-Буура дарёсига тушиб кетди. Машинадаги уч кишидан бири тирик қолиб, Ўш вилоят касалхонасига…

Батафсил...