Энди қирғизистонликлар Қозоғистонга фақат самолётда боришлари мумкин

Бошқа давлатларнинг фуқароларига Қозоғистон чегарасидан автоулов билан ўтиш тақиқланди. Sputnik Телеграм-канали ушбу қоида қирғизистонликларга ҳам тегишли эканлигини хабар қилди. Қозоғистон Ўзбекистонга (11 сентябрь) ва Қирғизистонга (20 сентябрь) парвозларни тиклашни режалаштирмоқда. Натижада, қўшни мамлакатга энди фақат ҳаво йўли орқали кириш мумкин. Пиёда ёки машинада киришга йўл қўйилмайди. Эслатиб ўтамиз, икки томонлама музокаралар асосида 20 сентябрь куни Олмаота – Бишкек – Олмаота…

Батафсил...

Ўзбекистон-Қирғизистон чегарасини аниқлаш ишлари қайта жонланди

Ўзбекистон-Қирғизистон чегарасини аниқлаш ишлари қайта жонланди. Бу ҳақда Қирғизистон ҳукумати матбуот хизмати маълум қилди. Расмий билдирувда айтилишича, икки давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш бўйича ҳукуматлараро ишчи гуруҳи навбатдаги учрашувни ўтказди. Учрашув чоғида Жалолобод вилоятининг Олабуқа ва Ахси туманларида Ўзбекистон билан баҳсли бўлиб турган ҳудудлар, шунингдек, 2017 йилнинг 5 сентябрида имзоланган чегара шартномасида қайд этилган ҳудудлар кўздан кечирилган. Хабарда учрашув…

Батафсил...

Миллий университет диплом ишлари бекор қилингани борасидаги хабарларни инкор қилди

Қирғизистон Миллий университети эндиликда талабалар диплом иши ёзишга мажбур эмас, деган хабарларни инкор қилди. Олий таълим муассасаси матбуот хизматининг хабар қилишича, бунинг имконияти йўқ ва комиссия дипломларни онлайн-ҳимоя қилишда иштирок этади. Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда талабаларга диплом ишларини ёзмасликка рухсат берилгани тўғрисида хабар тарқатилган эди. «Бу йил бизга мажбурий диплом иши ёзиш бекор қилинди. Кимдир ҳоҳласа ёзиши мумкин, қолганлар курс иши…

Батафсил...

Ўзганда ҳарбий хизматчининг оёғига ўқ тегди

Кеча, 15-сентябрь куни Ўзган туманидаги Ҳаво мудофаа кучлари офицерининг оёғига ўқ тегди. Ушбу маълумотни Қуролли Кучлар Бош штаби тасдиқлади. Хабар қилинишича, воқеа тахминан соат 18:35 да содир бўлган. Зобит  қуролни топшираётганида, тасодифан ўқ ўзининг оёғига отилиб кетган. Унга маҳаллий касалхонадан биринчи ёрдам кўрсатилди ва кейинчалик госпиталга кўчирилди. Унинг аҳволи яхши, енгил жароҳат олган, дейилмоқда. Ҳодиса юзасидан тергов ишлари бошланган.  

Батафсил...

Боткенда тожливирус билан қайд қилинганлар сони кўпаймоқда

Қирғизистонда бир кун ичида COVID-19  касаллигининг 73 янги ҳолати қайд этилди. Бишкекда – 11 ҳолат, Ўшда – 3, Чуй вилоятида – 5, Ўш вилоятида – 14, Талас вилоятида – 3, Норин вилоятида – 1, Иссиқкўл вилоятида – 9, Жалолобод вилоятида – 9, Боткен вилоятида – 18 ҳолат. Тожливирус билан касалланганларнинг умумий сони 45072 га этди. 509 бемор касалхоналарда, 1849 бемор…

Батафсил...

Жалолобод вилояти қозиятига 6.552 нусхада Қуръон Карим китоби берилди

15 сентябрь куни Жалолобод вилояти мусулмонлар қозиятига Қирғизистон мусулмонлари диний идораси томонидан юборилган 6552 дона Қуръони Карим китоби топширилди. Қуръон Карим китоблари вилоят ҳудудидаги ҳар бир масжид ва диний мактабларга 8 нусхадан тарқатилади. Қуръон китоблари Жалолобод шаҳрига 248 нусха, Сузоқ туманига 1776 нусха, Бозорқўрғон туманига 960 нусха ва Новкен туманида 656 нусхаси тарқатилди. Шунингдек вилоятнинг бошқа ҳудудларига ҳам тўлиқ тарқатилиши…

Батафсил...

Антимонополия: Агар ҳукумат буйруқ берса, биз гўшт нархини 1 ҳафта ичида арзонлатамиз

Қирғизистонда гўшт нархи қимматлагани сезилди. Баъзи жойларда нарх 50 сомгача кўтарилганини Монополияга қарши агентликнинг тартибга солинадиган ҳудудлар бошқармаси бошлиғи Сағин Маматўмўров «Маралга» берган суҳбати чоғида айтиб ўтди. Унинг сўзларига кўра, бозор иқтисодиёти туфайли ҳеч ким нархларни назорат қила олмайди. – Аммо гўшт нархининг ўсиши 20 фоиздан ошса, биз ҳукуматни хабардор қиламиз. Кейин ҳукумат буйруқ чиқаради ва биз нархларни назорат қилиш…

Батафсил...