Ўшлик хонанда ва диктор Шуҳрат Қаюмов вафот этди

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Шуҳрат Қаюмов вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистондаги ОАВлари хабар бермоқда.  Хонанда 1969 йилда  Ўш шаҳрида таваллуд топган.  1991 йилда Ўзбекистон давлат санъат институтини тамомлаган.  1992 йилдан Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси диктори бўлиб ишлаб келаётган эди.  Унинг вафотига нима сабаб бўлгани ҳозирча аниқ эмас. Манбаларнинг қайд этишича, хонанданинг вафотига юрак-қон томир хасталиклари сабаб бўлган бўлиши мумкин. 

Батафсил...

Россия билан Қирғизистон авиақатновлар сонини кўпайтиради

Бишкекда Қирғизистон ва Россия ўртасидаги савдо-иқтисодий, илмий-техник ва гуманитар ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиянинг 22-йиғилиши бўлиб ўтди. Учрашувда икки мамлакат ўртасидаги авиақатновлар сонини кўпайтириш масаласи муҳокама қилинди. Учрашувдан кейинги матбуот анжуманида Бош вазир ўринбосари Эркин Асрандиев Россия билан парвозлар сонини кўпайтириш масаласи муҳокама қилинганлигини айтди. Россия Бош вазирининг ўринбосари Алексей Оверчук эпидемиологик вазият барқарорлашиши билан парвозлар сонини кўпайтириш мумкинлигини айтди. 21-сентябрдан…

Батафсил...

Қирғизистон аҳолисининг сони ва миллий таркиби

 Миллий статистика қўмитаси Қирғизистон аҳолиси тўғрисидаги маълумотларни эълон қилди. Унга кўра, 2020-йилга келиб аҳолининг умумий сони 6 миллион 523 минг 529 кишини ташкил қилади. Бу кўрсаткич 2016 йилга нисбатан 504 минг 49 кишига кўпдир. 2020-йил 2016-йил 4 йилдаги фарқ Ўсиш темпи (% билан) Барчаси 6523529 6019480 + 504 049 8,37% Қирғиз 4804369 4393057 + 411 312 9,36% Ўзбек 964379 878615…

Батафсил...

Ўш шаҳридаги тақиқланган жойларга ахлат ташланмоқда

Ўш шаҳрида тақиқланган жойларга ахлат ташлаган одамларга тушунтириш ишлари олиб борилмоқда. Бу ҳақда шаҳар мэрияси хабар бермоқда. Маълумотларга кўра, ушбу ишни «Тозалик» компанияси ва шаҳар мэрияси ходимлари олиб бормоқда. Хусусан, Ленин ва Қурманжон Датҳо кўчалари бўйлаб ахлат ташлангани ҳақида хабарлар берилмоқда. Қоидабузарларга ёзма равишда огоҳлантириш берилмоқда. Қурманжон Датҳо кўчасидаги дўкон эгаларига огоҳлантириш берилди.

Батафсил...

Сузоқдаги молхонадан ёнғин чиқиб, ем-хашак ёниб кетди, Қирғизистонда бир кунда 9 та ёнғин қайд этилди

Кун давомида мамлакат ҳудудида 9 та ёнғин қайд этилди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда. Ёнғинни ўчириш учун 8 та ўт ўчирувчи қисмлар юборилди. Шунингдек, қутқарувчилар 7 та қўнғироқ бўйича ёрдамга етиб боришган.  Сўнгги 24 соат ичида Сузоқ тумани Сузоқ қишлоғидаги Транспорт кўчасида жойлашган ёғоч устунли икки қаватли молхонада ёнғин содир бўлди.   Омборнинг 85 квадрат метр…

Батафсил...

COVID-19: 71 та янги ҳолат қайд қилиниб,114 киши соғайди

Ўтган кун давомида Қирғизистонда тожливирус билан 71 киши қайд қилинди. Республика штаби маълумотларига кўра, энг кўп ҳолатлар Боткенда аниқланган: – Бишкек – 4; – Ўш – 2; – Чуй вилояти – 8; – Ўш вилояти – 17; – Талас вилояти – 2; – Иссиқкўл вилояти – 5 та; – Жалолобод вилояти – 13; – Боткен вилояти – 20. Тожливирус билан…

Батафсил...

Қирғизистон Медиаҳамжамияти партияларни сўз эркинлиги тўғрисида Битим имзолашга чақирмоқда

Қирғизистон журналистлар ва блогерлар Ташаббус гуруҳи сўз эркинлиги тўғрисида Шартнома имзолаш борасида сиёсий партияларга чақириқ билан чиқди. Бу ҳақда «Журналистлар» Жамоат бирлашмаси маълум қилди. «Журналистлар» Жамоат бирлашмаси, Қирғизистон мустақил журналистлар уюшмаси, айрим таҳририятлар, медиаэксперт ва журналистлар партияларга мурожаат қилиб мамлакатда сўз эркинлиги, демократия ва инсон хуқуқларини таъминлаш учун маъсулиятни ўз зиммаларига олишга ва шартномага қўшилишга чақирдилар. Шартнома матнида ёзилишича, бунга…

Батафсил...

Москва-Бишкек рейсига чипталарни сотишни бошлади. Парвозлар санаси

Аэрофлот компанияси Москва-Бишкек рейси учун чипталарни сотишни бошлади. Парвоз 23-сентябрга режалаштирилган. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда. Аввалроқ, Россиянинг тожливирус тарқалишига қарши курашиш бўйича тезкор штаби 21 сентябрь куни Қирғизистон, Қозоғистон ва Белорусияга парвозларни тиклаш тўғрисида қарор қабул қилган эди. Қирғизистоннинг Россиядаги элчихонаси парвозлар ҳафтасига икки марта Аэрофлот ва Авиа Траффик авиакомпаниялари томонидан амалга оширилишини айтди.

Батафсил...