Ўшда президент Жээнбековнинг тарафдорлари митинг ўтказишди

Қирғизистоннинг Ўш шаҳрида 8 октябрь куни 500 чоғли киши иштирокида президент Сўўрўнбай Жээнбековни қўллаш митинги ўтказилди. Озодликнинг қирғиз хизмати хабарига кўра, митингчилар Сўўрўнбай Жээнбековнинг легитим президент эканини айтишиб, қирғизистонликларни қонунга риоя қилишга, тинчликни сақлашга ва сабрли бўлишга чақиришган. Улар миллий ва ҳудудий ихтилофларга ҳам йўл берилмаслигини ҳам таъкидлаганлар. Шу мазмундаги акция бугун Ўш вилоятининг Қорасув шаҳрида ҳам ўтказилган. У ерда маҳаллий…

Батафсил...

Сузоқда отишма содир бўлди. Жиноий гуруҳ жанжалими?

Бугун, 8 октябр куни Жалолободнинг Сузоқ туманида (Серний зонаси яқинида) отишма содир бўлди. Хусусий манбаларга кўра, воқеа уюшган жиноий гуруҳ иштирокидаги келишмовчиликлар туфайли юз берган. Милиция фақат ушбу ҳудудда отишма бўлганини тасдиқлади. “Тезкор гуруҳ жўнаб кетди. Маълумотлар улар келганидан кейингина берилади», – деб хабар бермоқда Жалолобод ИИБ матбуот хизмати.

Батафсил...

8-октябрь ҳолатига кўра тўрт киши тожливирусдан вафот этди

8-октябрь ҳолатига кўра Қирғизистонда тўрт киши тожливирусдан вафот этди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазири Сабиржан Абдикаримов бугун матбуот анжуманида айтиб ўтди. Биттаси Бишкекда, биттаси Ўшда ва иккитаси Боткенда вафот этди. 8-октябрь ҳолатига кўра Қирғизистонда 245 киши тожливирус билан рўйхатдан ўтган. Касал юқтирган одамларнинг умумий сони 48 минг 342 кишига етди. Уларнинг 43 минг 957 нафари даволаниб, 1 минг 73 нафари…

Батафсил...

Қора-Сувда ёшлар Туратали бозорини қонуний эгасига қайтаришди

Қора-Сув туманида ўзини ёшлар ҳаракати деб атаган бир гуруҳ аввал бошқалар томонидан тортиб олинган Туратали бозорини қонуний эгасига қайтариб беришди. Маълумки, улар аввал Туратали бозори ёнида йиғилишган. Ёшлар «Бизга тинчлик керак» каби шиорларни айтишмоқда. Ҳаракат илгари ишғол қилинган давлат идораларига ташриф буюришни давом эттиришини айтди. Бугун, 8-октабр куни Қора-Сув шаҳрида ёшлар тинчликни сақлаш зарурлигини билдириш учун йиғилдилар ва баъзи фуқаролар…

Батафсил...