Тилек Матраимов 1 ойга қамоққа олинди

Ўш шаҳар суди 9-октабрь куни Тилек Матраимовга ҳукм чиқарди. Суд қарорига кўра, у 1 ойга, яъни 9-ноябргача Ўш вилояти, Ўш шаҳридаги тергов изолятори иморатига ҳибсга олинди. Хабарларга кўра, у 9-октябрь куни давлат чегарасини ноқонуний кесиб ўтганлиги учун ҳибсга олинган.

Батафсил...

Жээнбеков Бишкекда қайтадан фавқулодда ҳолат тартибини киритди

Қирғизистон президенти Сўўрўнбай Жээнбеков пойтахт Бишкек ҳудудида фавқулодда ҳолат режимини такроран жорий этишга оид фармонни имзолади. Президент матбуот хизматининг 12 октябрь куни тарқатган маълумотига кўра, бу қарор мамлакат парламентининг уч кун ичида аввал киритилган фавқулодда ҳолат тартиби тўғрисидаги масалани кўриб чиқмагани билан боғлиқ. Бу гал Бишкекда фавқулодда ҳолат тартиби 12 октябрь маҳаллий вақт билан соат 20.00 дан 19 октябрь соат 07.00…

Батафсил...

Атамбаев Жээнбековнинг тез орада истеъфога чиқишини истайди

Собиқ президент Алмазбек Атамбаев Президент Сўўрўнбай Жээнбеков зудлик билан истеъфога чиқиши керак, деб ҳисоблайди. Бу ҳақда собиқ президент номидан Қирғизистон Социал-демократик партияси (СДПК) вакили Қундуз Жўлдубаева Озодликка маълум қилди. Шунингдек, Атамбаев баёнот бериб, Садир Жапаровнинг таниқли сиёсатчи эканлиги, у Жээнбеков-Матраимов кланига тегишли эмаслигини айтди. Президент Жээнбековнинг девони собиқ президентнинг баёнотига изоҳ бермади. Бу йилги парламент сайловлари натижаларига норозилик сифатида 5-6…

Батафсил...

Муфтиёт: Тинчлик ва омонлик учун Қуръон ҳатм қилинмоқда

Қирғизистондаги барча уламоларга Қуръон ўқиш ҳақида кўрсатма берилган. Бу ҳақда муфтий матбуот хизмати 12-октябрь куни хабар қилди. Муфтий Мақсатбек Тўқтўмушев давлат барқарорлиги, халқ бирлиги ва мамлакат тараққиёти учун Қуръон ўқишни буюрди. У диний ҳодимларга мурожаат қилиб, тожливирус даражаси яна кўтарилаётгани ва мамлакат келажаги ва халқ фаровонлиги учун ибодат қилиш кераклигини айтди: «Келинглар, Аллоҳга мурожаат қилиб, бу касаллик такрорланмаслигини, халқимизга зарар…

Батафсил...

Яна 298 кишига тожливирус юқди

  Бугун, 12-октябрь ҳолатига кўра Қирғизистонда яна 298 кишига тожливирус ва пневмония ташхиси қўйилган. Республика тезкор штабининг маълумотларига кўра, пандемия бошланганидан буён Қирғизистондаги 49528 кишида COVID-19 касаллиги аниқланган. Янги қайд қилинганлар: – Бишкек шаҳрида 59 киши; – Ўш шаҳрида 33 киши; – Чуй вилоятида 13 киши; – Ўш вилоятида 51 киши; – Талас вилоятида 3 киши; – Иссиқкўл вилоятида 13…

Батафсил...

COVID-19: Сўнгги суткада 5 киши вафот этди

Бугун, 12-октябрь куни Қирғизистонда яна беш киши COVID-19 вирусидан вафот этди. Ўлганлар: – Талас вилоятида 1 киши; – Ўш вилоятида 3 киши; – Ўш шаҳрида 1 киши. Республика фавқулодда вазиятлар штаби маълумотларига кўра, шу пайтгача жами 1090 киши тожливирус ва зотилжамдан вафот этган.

Батафсил...