Қирғизистонда доллар нархи 80 сомдан ошди

Қирғизистонда доллар курси соат 12:30 га келиб 80 сомдан ошди. Бу ҳақда Valuta.kg сайтида хабар берилган. Унга кўра, Бишкекда 1 доллар 80,14 сомдан сотилмоқда ва 79,75 сомдан сотиб олинмоқда. Баъзи жойларда  80,25 сомдан сотилиб, 80,05 сомдан сотиб олинмоқда. Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 19 мартида доллар кескин кўтарилиб, 1 доллар 85 сомни ташкил қилган эди. Март ойидан бери курс 77 ва…

Батафсил...

Эски майдонга Садир Жапаровнинг тарафдорлари йиғилмоқда

Садир Жапаровнинг тарафдорлари бугун, 14-октябрь куни Ҳукумат уйи олдида йиғилишмоқда. Ҳозир у ерда 300 га яқин одам бор. Кеча ижтимоий тармоқларда Садир Жапаровнинг тарафдорлари яна тўпланишлари ҳақида хабар тарқалди. Жапаровнинг тарафдорлари улар алданганидан шикоят қилмоқдалар.

Батафсил...

Яна 330 кишига тожливирус юқди

Қирғизистонда бугун, 14-октябрь ҳолатига кўра яна 330 кишига тожливирус ва зотилжам ташхиси қўйилган (COVID-19 U07.1 ва U07.2). Янги қайд қилинганлар: – Бишкек шаҳрида 68 киши; – Ўш шаҳрида 36 киши; – Чуй вилоятида 12 киши; – Ўш вилоятида 74 киши; – Талас вилоятида 9 киши; – Иссиқкўл вилоятида 18 киши; – Жалолобод вилоятида 70 киши; – Боткен вилоятида 43 киши.…

Батафсил...

Президент парламентга Садр Жапаров номзодини қайта кўриб чиқишни таклиф қилмоқда

Президент Сўўрўнбай Жээнбеков бош вазир лавозимининг қонунийлиги муносабати билан қирғизистонликларга мурожаат қилди. Матбуот хизмати ушбу баёнотни бугун, 14 октябрь куни эълон қилди. Унда шундай дейилган: “Азиз ватандошлар! Кеча Олий Кенгашнинг Спикери сайланди. Энди парламентимиз тўлиқ ишлай олади. Мен Парламентга Садир Жапаровни қонуннинг барча қоидаларига мувофиқ қайта кўриб чиқиш тўғрисида таклиф юбордим. Олий Кенгашнинг аввалги қарори қонунга риоя қилинмасдан қабул қилинган.…

Батафсил...