Депутат: Оқ уйни қайта тиклаш учун 400 миллион сом керак

Олий Кенгаш биносини тиклаш учун қарийб 400 миллион сом керак. Бу ҳақда бугун парламентнинг бюджет ва молия қўмитаси аъзоси Ақилбек Жапаров маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, 2010-йилги воқеалардан сўнг Оқ уйни таъмирлаш учун 380 миллион сом сарфланган, аммо ўшандан бери нархлар кўтарилган. Эслатиб ўтамиз, 6-октябрга ўтар кечаси намойишчилар Оқ уйга бостириб киришди. Эрта тонгда бинонинг шарқий қисмида ёнғин чиқди.

Батафсил...

Текебаев: Президентлик сайлови 10 ёки 17 январь кунлари ўтказилиши керак

Президент сайлови 10 ёки 17 январда ўтказилиши керак. Бу ҳақда бугун, 22-октабрь куни депутат Ўмурбек Текебаев маълум қилди. “МСК бугун президентлик сайловларига тайёргарлик қачон бошланиши ва тугаши тўғрисида қарор қабул қилиши керак. Бу уларнинг вазифаси, – деди у.

Батафсил...

Ўш шаҳрида яна 52 кишига тожливирус ташхиси қўйилди

Бугун, 22-октябрь куни Ўш шаҳрида яна 52 кишига тожливирус ташхиси қўйилди. 29 киши шифо топгач шифохонадан чиқарилди.  ўлим ҳолати қайд қилинмади. Ўш шаҳрида жами 4 206 кишига COVID-19 ташхиси қўйилган. Уларнинг 1536 нафари пневмония билан касалланган. Шаҳарда жами 3215 киши тожливирус ва пневмониядан даволанган. Ушбу касалликлар натижасида 66 киши вафот этди.

Батафсил...

Олий суд Азимжон Асқаровнинг ишини кўриб чиқади

Бугун, 22-октябрь куни Олий суд ҳуқуқ ҳимоячиси Азимжон Асқаровнинг иши бўйича марҳумнинг рафиқасининг кассация шикоятини кўриб чиқади. Бишкек шаҳар судининг жорий йилнинг 20-август куни Асқаровнинг тириклигида ҳукуматга қарши апелляция шикояти бўйича қарорини ўз кучида қолдирган эди. Аввалроқ, 12-июнь куни Бишкек маъмурий суди «даъвонинг доирасидаги низода ҳукумат жавобгар эмас» шу асосда Асқаровнинг даъвосини рад этди. Марҳумнинг рафиқаси Хадича Асқарова Олий судга…

Батафсил...

Садир Жапаров иқтисодий афв эълон қилди

Қирғизистон президенти вазифасини бажарувчи бош вазир Садир Жапаров 21 октябрь куни иқтисодий амнистия эълон қилди. Давлат раҳбари матбуот хизмати томонидан ёйинланган видеомурожаатда Жапаров амнистиядан мақсад макроиқтисодий кўрсаткичларини яхшилаш ва давлат қарзини тўлаш учун ноқонуний равишда хорижга олиб чиқиб кетилган маблағларни Қирғизистонга қайтариш, мамлакат бюджетини тўлдириш ва қўшимча даромад олиш эканини қайд этган. У сўнгги 30 йил ичида энергетика, божхона ва…

Батафсил...