Ўзбекистон Қирғизистон билан муқаддам эришилган келишувларга содиқлигини тасдиқлади

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов 5 ноябрь куни Тошкент шаҳрига амалий ташриф билан келган Қирғизистон Ташқи ишлар вазири Руслан Казакбаев билан учрашувда олий ва юқори даражадаги муқаддам эришилган келишувларга содиқлик мавжудлигини тасдиқлади. Учрашув давомида Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги стратегик шериклик ва кўп қиррали ҳамкорликни мустаҳкамлаш муҳимлиги қайд этилди. Ташқи ишлар вазирлигининг билдиришича, учрашувда сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестиция, транспорт-коммуникация, сув хўжалиги ва…

Батафсил...

1993 йилдан 2002 йилгача Қирғизистоннинг 1 миллиард долларлик кредитлари талон-тарож қилинган

МХДҚсининг коррупцияга қарши хизмати 1993 йилдан 2002 йилгача Қирғизистоннинг юқори давлат органлари мансабдор шахслари чет эл банклари вакиллари билан тил бириктириб, чет элда кредит маблағларини олиш ва олиб чиқиш бўйича коррупция схемасини ташкил қилганлигини аниқладилар. Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси матбуот хизматининг 5 ноябрдаги хабарига кўра, озиқ-овқат, енгил ва фармацевтика саноатини ривожлантириш, тоғ-кон саноати, чиқиндиларни қайта ишлаш заводларини қуриш баҳонасида корхоналар…

Батафсил...

АҚШ сайловлардан сўнг Қирғизистон фуқароларига иммиграцион визаларни беришни қайта тиклаш масаласини кўриб чиқади

Қўшма Штатлар сайловлардан сўнг Қирғизистон фуқароларига иммиграцион визаларни беришни қайта тиклаш масаласини кўриб чиқади. Бу ҳақда 4 ноябрь куни АҚШнинг Қирғизистондаги элчиси Доналд Лу маълум қилди. Унга кўра, АҚШ президентлик сайловларида ким ғолиб бўлишидан қатъий назар, масала ҳал қилинади. “Маълумки, иммиграцион визаларни беришни тақиқлаш масаласи Қирғизистон паспортларининг хавфсизлиги билан боғлиқ. Яхшиямки, Қирғизистон бу муаммони ҳал қилишга тайёр. Сайловда ким ғолиб…

Батафсил...