Коронавирусдан вафот этганлар сони 1200дан ошди

Қирғизитонда 16-ноябрдаги маълумотларга кўра, COVID-19 касаллигидан яна 4 киши вафот этди. Унинг икки нафари Бишкек шаҳрида, яна икки нафари Талас вилоятида. Ўлкада пандемия бошлангандан бери 1203 киши коронавирус сабаб оламдан ўтди. 16-ноябрда COVID-19 касаллиги яна 479 кишида аниқланди. Улар: -Бишкекда— 169 ;—Ўш шаҳри— 26;—Чуй вилояти  – 77;—Ўш вилояти— 15;—Талас вилояти — 23;—Норин вилояти — 1;—Иссиқкўл вилояти– 59;—Жалолобод вилояти – 64;—Боткен…

Батафсил...

Ўзбекистон Қирғизистонга навбатдаги гуманитар ёрдамни жўнатди

Қирғизистон ҳукуматининг билдиришича, 15 ноябрь куни Бишкекка Ўзбекистондан жўнатилган навбатдаги гуманитар ёрдам етиб келди. Гуманитар ёрдамни Бош вазир ўринбосари Элвира Сурабалдиева ва соғлиқни сақлаш вазири Алимқадир Бейшеналиевга Ўзбекистоннинг Қирғизистондаги элчиси Хуршид Мирзоҳидов топширди. Сурабалдиева ҳукумат номидан Ўзбекистонга COVID-19га қарши курашдаги ёрдами учун миннатдорчилик билдирди. Гуманитар ёрдам 100 мингта бир мартали ниқоб, 10 мингта ҳимоя комбинезони, 2 мингта ҳимоя кўзойнаги, 100…

Батафсил...

Cпикер Талант Мамитов Президенти вазифасини бажаришни бошлади (видео)

Президент вазифасини бажаришни бошлаган парламент спикери Талант Мамитов қирғиз халқига мурожаат қилди. Эслатиб ўтамиз, Қирғизистон Республикаси Бош вазири, мамлакатнинг муваққат президенти Садир Жапаров президентлик сайловларида қатнашиши сабабли истеъфога чиққанди. Шу муносабат билан, Қирғизистон Конституциясига мувофиқ, президент вазифасини бажарувчи ваколатлари Жўқорғу Кенгес спикери Талант Мамитовга ўтди. Талант Мамитов ўзининг халққа мурожаатида «халқимиз кўплаб синовларни бошидан кечирган, эркинлик ва адолатни қадрлаган ҳолда,…

Батафсил...

Молия полицияси Қирғизистондан ноқонуний пул олиб чиқишнинг яна бир фактини эълон қилди

Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш давлат хизмати (молия полицияси) товарларга тўланганлик ниқоби остида чет элга маблағларни ноқонуний олиб чиқиб кетган жиноий гуруҳни аниқлади. Департамент матбуот хизмати хабарига кўра, гап айниқса катта миқдордаги — 23 миллион доллар (1 миллиард 633 миллион 563 минг сом) ҳақида кетмоқда. «Ушбу жиноий гуруҳ фаолияти натижасида давлат бюджетига жуда катта миқдордаги — 347 миллион сомдан зиёд зарар…

Батафсил...