Бишкекда Конституция ҳимояси намойиши бўлиб ўтди (видео)

Бишкекда 500 га яқин киши Қирғизистон Конституциясининг ўзгартирилишига қарши митинг ўтказди. Митинг иштирокчилари президент ҳокимиятининг кучайишига қарши чиқишди: улар Асосий Қонуннинг янги таҳрири мамлакатни тоталитаризмга олиб боришига ишонадилар. Конституцияни ислоҳ қилиш президент ваколатларини кенгайтиради, бош вазир лавозими эса номиналга айланади ва парламент баъзи вазифаларини йўқотади. Тушга яқин фуқаролар шаҳар марказидаги темир йўл станциясида тўпланиб, кейин Эркиндик хиёбони бўйлаб юриб, марказий…

Батафсил...

Қирғизистоннинг янги Конституцияси лойиҳасида инсон ҳуқуқларининг жиддий бузилиши аниқланди

Миллий Фанлар Академиясининг Гуманитар тадқиқотлар маркази раҳбари, тарих фанлари доктори, профессор Чўпон Койчуманова Конституциявий конференциянинг 23 ноябрдаги йиғилишида янги Конституция лойиҳасининг 23-моддасига эътибор қаратди. Унда “босма нашрлар, шу жумладан электрон оммавий ахборот воситаларидаги нашрлар, телевидение ва оммавий тадбирларда Қирғизистон халқларининг умумеътироф этилган ахлоқий қадриятлари, анъаналарига, шунингдек халқаро меъёрларга зид бўлган нарсалар тақиқланади” дейилган. «Қадрият ва анъана тушунчаси ҳамма учун ҳар…

Батафсил...