Боткен чегарасида икки миллион сомлик ноқонуний олиб ўтилаётган товар қўлга олинди

Боткен вилояти, Қадамжой туманига қарашли Марказ овулида божхона ходимлари томонидан “Мерседес-Бенц 1840 LS 4x” русумли трансорт воситаси текширилган ва транспорт воситаси Қирғизистон фуқароси  “А.Ш.Б.” исмли шахсга тегишли эканлиги аниқланган.

Автомобиль воситасининг юкларини текшириш чоғида қўшни мамлакатдан ноқонуний ўтаётган жами 14 тонна қуритилган мева борлиги аниқланди. Мусодара қилинган маҳсулотнинг ўртача бозор нархи 1 миллион 900 минг сомни ташкил қилади.

Мазкур факт Жиноятлар ва қилмишларнинг умумий реестрига қайд қилиниб, материаллар тергов қилиниши учун Ўш вилоятининг прокуратурасига ўтказиб берилди.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ