Қирғизистонда 709 минг киши ишсиз қолди

Карантин даврида Қирғизистонда 709 минг киши ишсиз қолди. Бу ҳақда Иқтисод вазирилигининг ҳудудлараро бошқармалигининг бошлиғи Зайнидин Жумалиев «Марал» радиосининг «Экомайдан» дастурида маълум қилди.

Унинг айтишича, Фавқулотда вазият тартиби жорий қилинганидан буён ишсизлар сони кескин суратда кўпайган.

− Карантин даврида 700 мингдан зиёд одам ишга чиқа олмай уйда қолишди. Ишсизларнинг асосий қисмини Бишкек шаҳри ташкил қилади, − деди Жумалиев.

Ишсиз қолган одамларнинг ҳудудлар бўйича тақсимланиши:

  • Ўш шаҳри бўйича 52 минг киши;
  • Чуй вилоятида 92 минг киши;
  • Иссиқкўл вилоятида 46 минг киши;
  • Талас вилоятида 14 минг;
  • Норинда 12 минг;
  • Жалолободда 82 минг;
  • Ўш вилоятида 124 минг;
  • Боткен вилоятида 45 минг;
  • Бишкек шаҳрида 239 минг.

Ишсиз қолганларнинг кўпчилиги – хизмат кўрсатиш соҳасида ишлаганлар ва ёлланма ишчилардир.

Зайнидин Жумалиев маълум қилганидек ҳозирда мамлакатда 70 % соҳанинг фаолияти қайта тикланган.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ