Қирғизистон коронавирусга қарши курашиш учун донорлардан 462 млн доллар олади

Қирғизистон Республикаси оператив штаби коронавирусга қарши кураш учун халқаро молия институтларидан моддий ёрдам жалб қилинганини маълум қилди.

Штаб маълумотига кўра, бугунги кунда 462 млн доллардан кўпроқ ёрдам борасида келишувга эришилган.

Халқаро валюта жамғармасидан 242 млн доллар кредит келиб тушди, маблағлар республика бюджетини тўлдириш учун йўналтирилди.

Осиё тараққиёт банк 100 млн доллар ажратади, шундан 25 млн доллари грант бўлиб, учта транш бўйича ажратилади. Шунингдек ОТБ 20 млн доллар ажратади, шундан 10 миллиони –COVID-19га қарши кураш учун зарур бўлган дори воситалари ва тиббиёт анжомлари сотиб олиш учун инвестиция лойиҳаларига бериладиган кредитдир.

Жаҳон банки 21 млн 150 минг долларни иккита инвестицион лойиҳа – «COVID-19 бўйича фавқулотда лойиҳа» ва «Қирғизистонда таббий офатларга чидамлиликни ошириш» лойиҳалари учун ажратади. Лойиҳаларга кўра соғлиқни сақлаш тармоғига жиҳозлар сотиб олиш кўзда тутилган. Маблағларнинг тенг ярми кредит бўйича ажратилади.

Ислом тараққиёт банки Қирғизистондаги амал қилаётган лойиҳадан тежаб қолган маблағлари ҳисобидан тиббиёт препаратлари сотиб олиш учун 15 млн долларлик кредит беради.

Европа Иттифоқи 33 млн 880 минг долларни грант асосида беради: таълим дастури учун– 15 млн 300 минг евро, рақамлаштириш тадбирлари учун – 6 млн евро, ижтимоий ҳимоя учун– 9 млн 500 минг евро.

Германия тараққиёт банкининг 30 млн 352 минг 500 долларлик маблағлари озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида фермерларни қўллаб қувватлашга берилади.

Коронавирус пандемияси ва шу муносабат билан жорий қилинган карантин Қирғизистон иқтисодиётининг ривожланиш прогнозларига ўзгартиш киритди. Инқирозга қадар 2020 йилда хукумат ЯИМ 5% ўсишини кутган эди, энди эса 5,3%га тушиб кетишини прогноз қилмоқда. Бу мамлакатдаэпидемия тугаши сценарийси бўйича тахминлардир, сентябрда иқтисодий фаолик бирданига кўтарилиши айтилмоқда.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ