Порахўрларни парламентга келишини тақиқловчи қонун лойиҳаси муҳокама қилинмоқда

«Қирғизистон Республикаси Олий Кенгаши депутатининг мақоми ҳақидаги» қонунга ўзгартириш киритиш лойиҳа 28-майдан бошлаб жамоатчилик муҳокамасига қўйилди. Бу ҳақда парламент матбуот хизматининг раҳбари Ибраим Нурақун ўғли маълум қилди.

Қонун лойиҳасида ҳозирги қонунга «ҳориждаги банкларда яширин ҳисоби бўлганлар,  319-модда («Порахўрлик») билан судланганлар ва уларнинг яқин қариндошлари  парламент депутати бўла олмайди» деган ўзартириш киритиш таклифи бўлган.

Қонун лойиҳаси Тазабек Икрамов томонидан ташаббус қилинмоқда. Ташаббускор депутатнинг айтишича, қонун лойиҳаси давлат ҳодимлари фаолиятини самарадорлигини таъминлаш, давлат хизматидагиларга порахўрликни олдини олиш учун таклиф қилинмоқда.

Таклиф қилинган қонун лойиҳаси қабул қилинса, «Порахўрлик» жинояти бўйича судланган фуқароларнинг парламент сайловига ўз номзодини қўйиши тақиқланади. Уларнинг яқин қариндошлари ҳам сайловда ўз номзодларини қўйиша олмайди.

Қирғизистонда жорий йилнинг 4-октябрида парламент сайлови бўлиб ўтади.

Aлоқадор хабарлар

One Thought to “Порахўрларни парламентга келишини тақиқловчи қонун лойиҳаси муҳокама қилинмоқда”

  1. […] лойиҳасининг ташаббускори Тазабек Икрамов. Порахўрлик билан судланганлар ва уларнинг яқин […]

Изоҳ