Сўўрўнбай Жээнбеков Москвадаги Ғалаба Парадида иштирок этади

Қирғизистон президенти Сўўрўнбай бай Жээнбеков Москвада Улуғ Ватан урушида қозонилган Ғалабанинг 75 йиллиги муносабати билан бўлиб ўтадиган парадда иштирок этади. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот котиби Толгонай Стамалиева маълум қилди.

Аввалроқ Россиянинг айрим ОАВ Жээнбеков парадда иштирок этиши ҳақида ёзди.

26 май куни Россия президенти Владимир Путин парад ўтадиган санани эълон қилди ва унга тайёргарлик кўришни топширди. Парад 24 июнда бўлиб ўтади. Коронавирус пандемияси боис 9 май куни Москвада бўлиб ўтадиган аньанавий парад бекор қилинган эди.

Қирғизистонда ҳам коронавирус тарқалиши боис 9 май шарафига оммавий тадбирлар ўтказилмади.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ