5-июндан болалар боғчаси иш бошлайди, 8-июндан эса ички парвозлар йўлга қўйилади

Бу ҳақда бош вазир ўринбосари Қубатбек Бўрўнов 29-майдаги брифингда маълум қилди. Бўрўновнинг айтишича, болалар боғчаси фаолияти ноилож йўлга қўйилмоқда. Бош вазир ўринбосари болалар боқчаларидаги санитар талаблар билан қоидаларнинг сақланишини назорат қилиниши такидланди. Унга кўра болалар боғчасини иш-фаолиятига боғчаларнинг ҳусусийлигига қарамай, маҳсус тузилган комиссиянинг қарори асосидагина руҳсат берилади.

 «Буни биз болалар орасида коронавирус инфекциясининг ёйилиб кетишини олдини олиш учун қилмоқдамиз. Санитар-эпидемиологик талабларига жавоб берадиган болалар боқчаси ишга киришади», дейди Бўрўнов.

Ички парвозлар эса 8-июндан бошлаб амалга оширилади. Бўрўновнинг такидлашича бунга иқтисодий зарурат сабаб бўлмоқда.

 «Парвозларга руҳсат берганимизнинг сабаби – учиш даврида одамларнинг вақти кам бўлади. Парвоз учун бир соат вақт кетади,  шу сабабли санитар-эпидемиологик қоидаларга қатъий риоя қилган ҳолда ички парвозлар йўлга қўйилади», – дейди Қубатбек Бўрўнов.

Коронавирус пандемияси сабабли Қирғизистонда 22-мартдан бошлаб фавқулотда вазият тартиби жорий қилинган. Шу сабабли, 23-мартдан бошлаб болалар боғчаси фаолиятини тўхтатган. Ички ва ташқи парвозлар вақтинчалик тўхтатилган эди.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ