Бош вазирнинг олий таълим олгани шубҳа остида, ҳукумат эса жавоб қайтарди

Ижтимоий тармоқларда бош вазир Муҳаммадкалий Абилғазиевнинг олий таълим олгани тўғрисида олган дипломининг қонунийлигини гумон остига олишди.

Фаол Айбек Хакимов Facebook’ даги ўз саҳифасида хабар беришича, у ва унинг курсдошлари Абилғазиев улар билан Қирғизистон Халқаро университетида бирга ўқиганини эслай олишмайди, ваҳоланки, бу бош вазирнинг таржимаи ҳолида кўрсатиб ўтилган.

«Таржимаи ҳолида кўрсатилишича, Абилғазиев 1997 йили Қирғизистон Халқаро университетининг иқтисодиёт ва бизнес факультетини тамомлагани кўрсатилган. 1997 йили у 1993 йилда очилган университетнинг биринчи битирувчиси бўлган. Мен мазкур ўқув даргоҳининг иқтисодиёт ва бизнес факультетига биринчи танлаб олинган 60 нафар талаба орасида бўлганман ва “талабалар оқсоқоли” бўлганим учун ҳаммани исмма-исм эслайман. Абилғазиев талабалар орасида бўлмаган. Бир неча курсдошларимдан аниқлаштирдим, улар ҳам эслашолмади. Сиртқи бўлим ҳам бўлмаган. Қизиқ, Абилғазиев қандай қилиб ҚХУнинг дипломини олди? Ажабланмаса ҳам бўлади, бизнинг мамлакатда ҳамма нарса мумкин», – деб ёзди Хакимов.

Бош вазир матбуот котиби Адилет Султаналиев ўз изоҳида пост муаллифи ҳақиқатда ҚХУни Абилғазиев билан бир йилда тамомлаганини тасдиқлади. Бироқ, дея тушунтириш беради у, ҳукумат раҳбари Хакимов каби бакалавриатда эмас, магистратурада ўқиган. Яхши тушунамиз, таълим турли вақтларда ва турли биноларда олиб борилган. Ўйлайманки, университет кейинроқ керакли барча маълумотни тақдим этади», – дея хабар беради матбуот котиби.

Бош вазирнинг расмий таржимаи ҳолида унинг 1994 йили Скрябин номидаги институтни, 1997 йили Қирғизистон Халқаро университетини тамомлагани кўрсатилган. Абилғазиев 2018 йилнинг 20 апрелидан Қирғизистон бош вазири сифатида ишламоқда.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ