Қубатбек Бўрўнов: Қирғизистонда карантин тартиби қайта жорий қилинмайди

Бишкек ва Ўш шаҳарларида коронавирус пандемияси сабабли  карантин тартиби қайта жорий қилинмайди. Бу ҳақда бош вазир ўринбосари Қубатбек Бўрўнов бугун, 29-майда, брифинг вақтида саволларга жавоб бераётиб, маълум қилди.

Бўрўнов шу кунгача карантин тартиби жорий қилинганини такидлади.

— Кўпчилик одамлар ушбу тартиб қоидаларига амал қилишмаяпти. Агар биз карантин қоидаларига қатъий риоя қилганимизда ҳозирги ҳолатлар рўй бермас эди, — деди бош вазир ўринбосари.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ