Қирғизистонда коронавирусга чалинганлар сони 1722тага етди

Қирғизистонда 30 май куни тожливирус инфекциясини юқтириб олиш билан боғлиқ жами 60 та ҳолат аниқланди. Бу ҳақда соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Нурбўлўт Усўнбаев маълум қилди.

Мулозимнинг айтишича, тожливирус инфекциясини юқтириб олганларнинг 35 нафари Бишкек шаҳридан– 23  Чуй вилоятидан – 1, Норин вилоятида – 32  шунингдек Россиядан қайтганлар — 2,  курсантлар орасида — 2 ҳолат қайд қилинган.

Шунингдек бир кеча кундуз давомида 25 нафар бемор шифохонадан соғайиб чиқди.

Ҳозирда коронавирусга чалинган 593 бемор шифохонада даволанмоқда. 12 беморнинг ҳолати оғир аҳволда, улар орасидан 12 нафари реанимацияда назорат қилинмоқда. 82 беморнинг ҳолати ўртача оғир аҳволда, 499 беморнинг ҳолати қониқарли ҳолатда.

30-май ҳолати бўйича, Қирғизистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони  1722 нафарни ташкил қилмоқда, 1113 нафар фуқаро коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайиб чиққан. 16 инсон COVID-19  инфекциясини юқтириб олгандан сўнг вафот этди.

Тожливирус ҳавфи сабабли Қирғизистоннинг айрим ҳудудларида фавқулотда ҳолат тартиби эълон қилиниб,  комендант соати жорий қилинган эди. Бу қоида 11-майдан тўхтатилган, бироқ фавқулотда вазият тартиби давом этмоқда.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ