МХДҚ ҳуқуқ ҳимоячиси Камил Рўзиевни қўлга олганини билдирди

МХДҚ инсон ҳуқуқлари фаоли Комил Рўзиевни қўлга олди – бошқарма уни фирибгарликда ва ҳужжатларни қалбакилаштиришда айбламоқда, аммо бу ҳаракатларнинг қурбони бўлганлар ҳақида ҳеч нарса билдирилмаган. Ҳуқуқ ҳимоячиси Қоракўл шаҳридаги тергов ҳибсхонасига киргизилди.

Комил Рўзиев – аҳолига ёрдам кўрсатувчи «Вентус» ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилотининг раҳбари.

Мазкур ташкилот фаолиятидаги сўнгги икки ҳолат оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилган.  Шу йилнинг апрель ойида Рўзиев қоракўллик шифокорларнинг шахсий ҳимоя воситаларининг йўқлиги ҳақидаги шикоятларини бўлишиб турган. Бундан ташқари, ҳуқуқ ҳимоячиси гаплашган йигити иккинчи қаватдаги балкондан  ташлаб юборган қизни ҳимоя қилган. Рўзиев оммавий ахборот воситаларининг эътиборини гумондор ҳали ҳам полиция томонидан ушланмаганига қаратган.

У ва унинг ҳамкасблари милициянинг қийноқларидан жабрланганларни  ҳимоя қилади, шу сабабли Рўзиевнинг ўзи ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан бир неча бор тазйиқларга учраган.

Масалан, 2015 йилда у Қийноқларга қарши миллий марказнинг мувофиқлаштирувчи кенгаши аъзоси сифатида милиция томонидан амалга оширилган босимларни ўрганган. Кейин Рўзиевга ўлим билан таҳдид қилишган ва қийноққа солиш орқали энди инсон ҳуқуқлари билан шуғулланмаслик ҳамда Қоракўл тергов ҳибсхонасидаги қийноқлар бўйича шикоятларни ўрганмайман деган тилхатни олишган. Ҳуқуқ ҳимоячисини қийноққа солиш бўйича иши тўхтатилган.

Рўзиев  2019-йили Иссиқкўл вилоятининг милиция ходимининг қийноқларидан жабрланган чет эл фуқаросини ҳимоя қилган, мазкур воқеада милиционер Рўзиевга  тўппончаси билан таҳдид қилган. Расмий текширувдан сўнг милиция ходими ишдан бўшатилган.

«Сиёсий  репрессияларга қарши туриш қўмитаси» жамоатчилик ташкилоти Рўзиевнинг қўлга олинишини дискредитациялаш деб атади.

Айдай Иргебаева

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ