Президент: тўйларни расмий тақиқлаш вақти келди

Оммавий маросимлар ва тўйларни расмий равишда тақиқлаш зарурати пайдо бўлди. Ушбу баёнотни президент Сўўрўнбай Жээнбеков парламентдаги мурожаатида билдирмоқда.

Жээнбековнинг айтишича, ҳозирги пандемия шароитида халқ орасида тўй, оммавий одамларни тўплаган маросимларни ташкиллаштирганлар кўпайгани боис, вирус тез тарқамоқда. Шунингдек баъзи амалдорлар тўй маросимларни ўтказаётганлигини хоинлик сифатида кўриб, тиббиёт ҳодимлари фаолиятига хиёнат бўлаётганини айтди. Мана шундай оммавий тўпланганлар дастидан тожливирус ёйилаётганини қўшимча қилди.

 «Огоҳлантиришларга қарамай, таниқли бўлган одамлар ҳам тўй қилиб ёки кўп одамларни тўплаган тадбирларни ўтказишмоқда. Халқ орасида тўй ўтказиш кўпайди. Натижада, пандемия ўз изига тушгунига қадар тўйларни расмий равишда тақиқлаш вақти келди»,-дейди президент.

Эслатиб ўтамиз, Президент Жээнбеков бугун парламентда янги тузилган ҳукуматнинг қасамиёдини қабул қилиш маросимига қатнашди.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ