Ўшда тиламчилик билан шуғулланган 4 ўсмир болалар уйига ўтказилди

27-июнь куни Ўш шаҳрида «Тиламчи» номли рейд ўтказилди. Бу ҳақда Ўш ШИИБнинг матбуот хизмати маълум қилди.

Ўш шаҳар ички ишлар бошқармалиги ҳодимлари томонидан ўтказилган тадбирнинг асосий мақсади – тиламчилик қилган фуқаролар орасида тожливирус касаллигини олдини олиш, уларнинг ҳуқуқларини ҳимоялаш билан бирга ҳуқуқбузарликларни олдини олиш бўлиб саналади.

«Шунингдек марказий кўчалардаги тиламчилик билан шуғулланувчилар сайёҳларга салбий таъсир кўрсатмоқда. Рейд давомида айрим фуқаролар муҳтожликдан мана шундай ишга қўл ураётганини айтса, баъзилари касбга айлантириб олишган. Бу одамлар ўзлари бошқаларга ҳалақит бериб, йўл бўйига чиқиб, йўл ҳаракати хавфсизлигига салбий таъсир қилишмоқда. Ёш болаларини ҳуқуқларини поймол қилиб, тиламчилик билан яшашга ўргатмоқда», – дейилади хабарда.

Рейднинг биринчи куни ШИИБнинг ҳодимлари томонидан йўл бўйида ўтирган 20 нафар тиламчи қўлга олинди. Улардан ростмона муҳтож бўлган 4 фуқаро «Меҳрибонлик» уйига, 4 нафар ёш бола болалар уйига ўтказилди. Бошқалари эса огоҳлантирилди.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ