Ўшда “Жума намози” вақтида ижтимоий масофа сақланмаганми?

Ўш шаҳридаги Жума намозида санитар қоидаларга риоя қилинмаётгани ҳақида маълумотни тарқатган одам воқеа тафсилотини нотўғри тушунтириб олган. Бу ҳақда Ўш вилоят қозиятининг матбуот котиби Манас Айтматов маълум қилди.

Аввал «АКИпресс-Репортер»   нашрига гувоҳ бўлган одам Ўш шаҳридаги Жума намозида санитар нормаларга амал қилинмаётганини айтиб, сурат юборган. Унга кўра, сурат 26-июнда Черемушка шаҳарчасидаги Р.Абдиқадиров кўчасида олинган.


«26-июнь куни «Репортерга» чиққан маълумот нотўғри талқин қилинган. Шу кунгача Жума намозларида санитар нормаларга риоя қилинаётганини барчаси кўрган. Масжидга кираётганида юзқоп, антисептик воситалари бераётган эдик. Риспай Абдиқадиров кўчасидаги масжидда Жума намозидан сўнг Жаназа ўқилаётган бўлган. Суратга қарасак одамлар пойабзал билан туришибди. Бошқа жойларда ҳам санитар қоидаларга амал қилинган. Бу суратни динимизни ёмонотлиқ қилгиси келган одам олган деб ўйлаймиз», – деди Манас Айтматов.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ