Ўшда тожливирусдан даволанаётган бемор ўзини 3-қаватдан улоқтириб юборди

Ўш шаҳрида тожливирусдан даволанаётган бемор 3-қаватдан ўзини улоқтириб вафот этди. Бу ҳақда Ўш шаҳар милицияси маълум қилмоқда.

Кеча, 1-июль куни Ўш шаҳар шифохонасида (эски биносида) 29-июлдан буён тожливирус касаллиги билан қаттиқ оғриб, даволанаётган 34 ёшдаги аёл шифохонанинг 3-қаватидан ўзини улоқтириб юборган. Натижада оғир жароҳат олиб, воқеа жойида вафот этган.

 Ҳозирда ҳуқуқ тарғибот ҳодимлари соғлиқни сақлаш ҳодимлари билан биргаликда ушбу воқеа юзасидан суриштирув ишларини олиб боришмоқда. Тегишли экспертизалар тайёрланди, – дейилади хабарда.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ