Ўшда ун тарқатган мэрия ходимларига қарши қўзғалган жиноий иш тўхтатилди

Ўш шаҳар мэрияси ходимларига гуманитар ёрдамни тарқатиш бўйича қўзғалган жиноий иш жараёнлари қисқартирилди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Наргиза Қубатова маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ижтимоий тармоқларда давлат моддий захиралар жамғармасидан Ўш шаҳрига берилган ун сиёсий партия томонидан тарқалаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Унни Ўш шаҳар мэрияси тақсимлаганлиги учун айрим ходимларга Иқтисодий жиноятлар хизмати томонидан жиноий иш қўзғалган. Бироқ, бу факт бўйича далил йўқ бўлиб чиққанлиги сабабли тергов ҳаракатлари қисқартирилган.

 «Интернетда тарқалган маълумотларга кўра, Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш хизмати Ўш шаҳар мэрияси ходимларига қарши жиноий иш қўзғатди. Улар комиссия туздилар ва унга ижтимоий тармоққа ун сиёсий партиялар номидан тарқатилаётгани ҳақида хабар тарқатган фуқаро қўшилди. Натижада бу факт тасдиқланмади»”, – деди Наргиза Қубатова.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ