Новқат туман ИИБ тергов хизматининг бошлиғи пора билан қўлга тушди

Ўш вилояти Новқат туман ИИБ тергов хизматининг бошлиғи, милиция майори пора олаётган жойида ушланди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Вазирликнинг хабарига кўра, Ички тергов хизматига Т.А. исмли фуқаро мурожаат қилиб, судгача бўлган ишни ҳал қилиш учун 80 минг сом маблағни қўрқитиб талаб қилаётган Новқат ТИИБнинг ходимига нисбатан тегишли чоралар кўришни сўради. Ушбу ҳолат Жиноятлар ва қилмишларнинг ягона реестрида қайд қилиниб, Жиноят кодексининг 326-моддаси 1-қисмида (товламачилик билан пора олиш) кўрсатилган жиноят асосида судгача иш юритиш бошланган.

«Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида Новқат туман ИИБ тергов хизмати раҳбари, майор С.А. муаммони ҳал қилиш учун пора, аниқроғи  80 минг сом пора олиш мақсадида уни амалга оширишга келишиб олганликлари аниқланди. 2-июл куни ИИВнинг Ички тергов хизмати Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш хизмати ходимлари билан биргаликда Новқат туман ИИБ идорасида 50 минг сом пул олаётган жойида, тергов хизмати бошлиғи, милиция майори С.А. ҳибсга олинган. Ҳозирда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш давлат хизматининг тергов бўлими томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда», – дейилади маълумотда.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ