Қирғизистон жисмоний шахсларга насия бериш учун қарз олади

Хусусий секторга насиялар бериш учун халқаро донорлардан 183,6 миллион доллар қарз олинади. Бу ҳақда Молия вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Маълумотга кўра, ушбу маблағлар пандемия натижасида қийин вазиятда қолган шахсларга берилади. Маблағларнинг 122,5 миллион доллари Жаҳон банки ва Осиё инфратузилма инвестиция банки томонидан бериладиган бўлди.

Жаҳон банки 72,5 миллион долларнинг ярмини грант шаклида, қолган ярмини эса 0,75 фоизга 38 йилга олти йиллик имтиёзли насия сифатида бермоқда.

Шунингдек, Осиё инфратузилма инвестиция банкидан 50 миллион долларни бир фоизли устама билан 32 йилга, Европа инвестиция банки эса  25 миллион долларни бир фоизлик устама билан 12 йил беради.

Маблағлар июль ойида кела бошлайди.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ