Собиқ депутат Қамчибек Ташиевнинг аҳволи оғир

Олий Кенгашнинг собиқ депутати Қамчибек Ташиевнинг оғир аҳволда. Бу ҳақда Ташиевга тегишли бўлган  Регион телеканалининг муҳбири Ўткурбек Рахманов, сиёсатчининг ўғли Тай-Мурасга таяниб маълум қилди.

«Қамчибек Ташиев оғамизнинг соғлиғи ва ҳолатидан ҳижолат бўлиб, тинимсиз сўраётган ҳурматли ҳамюртлар, ҳозиргина ўғли Тай-Мурас Ташиев, Камчибек Қидиршаевичнинг оғир аҳволда экананини айтди. Худо шифо берсин»,- деб ёзди у ижтимоий тармоқдаги саҳифасига.

Марал радиосининг маълумотига кўра, Ташиевга икки томонлама зотилжамнинг оғир  тури дея ташҳис қўйилган. Айни вақтда аҳволи оғир.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ