Чубақ ҳожи Жалилов: Масжидларимизни обсерватория сифатида фойдаланиш учун беришга тайёрмиз

Диний уламо Чубақ ҳожи Жалилов агарда зарурат бўлса, ёрдам қатори масжидни  обсервацияга иморат сифатида беришга тайёр экананини фейсбукдаги саҳифасида маълум қилди.

Собиқ муфтийнинг сўзларига кўра, масжидда жорий йилда тўлақонли таъмирлаш ишлари олиб борилган: оқланган ва бўялган. Масжид ичкарисида кондиционерлари мавжуд. Ҳожатхонаси ташқарида. Иссиқ сув бор. Марказий  канализацияга қўшилган.
Шифокорларга мослашган даватхонаси бор. Овқат қилиб еб-ичишга мослашган яна бир хона бор

— «Пайғамбаримизнинг (с.а.в) ҳадиси шарифида: «Ким бутун бошли халқнинг муаммосини ўзининг муаммоси деб билмаса у биздан эмас!» деб айтилган. Ҳурматли соғлиқни сақлаш вазирлиги! Ҳурматли штаб аъзолари! Агарда зарурат бўлса, ёрдам қаторида биз масжидларимизни  обсервацияга иморат сифатида беришга тайёрмиз.

Иброҳим (алайҳиссалам) пайғамбарни оловга отишган вақтида ҳар ким қўлидан келган ҳаракатни қилиб, қутқаришни ҳохласа бир чумчуқ тумшуғига сув тўлдириб оловга сепади. Уни кўрганлар кулиб: «Ҳой, сенинг мана шу сувинга улкан олов ўчадими?» — деса, «Мен буни билмайман, аммо мен мана шу оловни ўчиши учун қўлимдан келган ҳаракатни қилмоқдаман. Ҳар ким ниятига яраша, қўлидан келганига қараб жавоб беради» — дегани каби бизнинг ҳам қўлимиздан келгани мана шу»- деб ёзган собиқ муфтий Чубақ ҳожи Жалилов.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ