Атамбаев даволаниш учун Москвага кетадими?

Собиқ президент Алмазбек Атамбаевнинг аҳволи яхши, у шифохонада даволанмоқда. Собиқ раҳбарга сунъий нафас олиш мосламаси уланган эмас. Шифохонадан чиқиш муддати ҳозирча ноаниқ. Унинг тожливирус таҳлиллари ижобий чиққан. Бу ҳақда унинг ҳимоячиси  Сергей Слесарев «Қадам Медиага» маълум қилди.

Адвокат, «Атамбаев даволаниш учун учоқ билан «Қант» ҳарбий базасидан Москвага кетадими?» деган саволга қуйидагича жавоб берган:

«Менда бу ҳақда ҳозирча ҳеч қандай маълумот йўқ. Агар ҳақиқатдан шундай бўлса менинг фикримча расмий бўлади. Аммо бунга тайёргарлик ҳақида ҳам хабардор эмасман, ҳаммаси бўлиши мумкин. Алмазбек Атамбаевни бошқа томонда ва бошқа шифокор даволаши зарур бўлса юборилиши ҳам мумкин», — дейди у. 

Терговхонада ётган собиқ президент Алмазбек Атамбаевга зотилжам (пневмония) ташҳиси қўйилиб, шифохонага ўтказилганини 30-июнда МХДҚнинг матбуот хизмати маълум қилган. Атамбаевнинг яқинлари унга терговхонада тожливирусни юқтиришган деб ҳисоблашмоқда.

Собиқ президент Алмазбек Атамбаев қонундаги ўғри Азиз Батуқаев қонунга зид равишда озод қилиниши бўйича 11 йил 2 ойга озодликдан маҳрум қилинди.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ