COVID-19: 5-июлда Қирғизистонда 10 нафар бемор вафот этди

Сўнги сутка давомида Қирғизистонда 10 нафар бемор COVID-19 инфекциясидан вафот этди. Бу ҳақда Республика тезкор штаби маълум қилмоқда.

Вафот этган беморлар:

Республика юқумли касалликлар шифохонасида — 64, 66, 69  ёшдаги эркак киши, 64 ёшдаги аёл киши;

Новқат ҳудудий шифохонасида 60 ёшдаги эркак киши;

Жайил ҳудудий шифохонасида 80 ёшдаги аёл киши;

Москва ҳудудий шифохонасида 35ёшдаги эркак киши;

Тўқмоқ ҳудудий шифохонасида 59 ёшдаги аёл киши;

Қўчқор ҳудудий шифохонасида 81 ёшдаги эркак киши;

Исиқ-Ота ҳудудий шифохонасида 62 ёшдаги аёл киши.

Бу билан Қирғизистонда тожливирус ҳолати илк маротаба аниқланган 18 мартидан то шу кунгача тожливирусдан ўлганлар сони 88 кишига етди.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ