Вазирлик икки маротаба янглишди: Новқатда вафот этган марҳум ҳақидаги маълумот рад этилмоқда

 Сўнги сутка давомида Қирғизистонда 10 бемор COVID-19 инфекциясидан вафот этди. Бу ҳақда бугун, 5-июлда республика штаби маълум қилди.

Уларнинг маълумотига кўра, марҳумларнинг бири Новқат ҳудудий шифохонасида вафот этган. Аммо ушбу шифохонанинг бош шифокори бу маълумотни рад қилди. Унга кўра, сўнги сутка давомида Новқат ҳудудий шифохонасида ҳеч ким вафот этмаган.

«Бугун тиббиёт ҳодимларининг байрами бўлишига қарамай кучайтирилган тартибда ишламоқдамиз. Ҳозирда элликга яқин бемор даволаниб, улардан беш нафари оғир аҳволда ётишибди. Бишкекдан, Ўшдан келишмоқда. Икки маротаба Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан вафот этганлар ҳақидаги маълумот нотўғри берилибди, бизда вафот этганлар йўқ», – деди шифохонанинг раҳбари Асамидин Марипов.

Кеча, 4-июлда Республика тезкор штаби сўнги сутка давомида Қирғизистонда 2 бемор  COVID-19 инфекциясидан вафот этганини маълум қилган.

Уларнинг маълумотига кўра,  Республика юқумли касалликлар шифохонасида  65 ёшдаги эркак киши, Новқат ҳудудий шифохонасида 74 ёшдаги эркак вафот этган.

Аммо Новқат ҳудудий шифохонасининг раҳбари Асамидин Марипов сўнги суткада шифохонада ҳеч ким ўлмаганини айтган.

«Штабдан нотўғри маълумот бериб олишди. Вафот этган 74 ёшдаги киши Норин вилоятининг турғуни. Норинда вафот этган», – деган бош шифокор.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ