Сайлов-2020: Фуқароларнинг тана ҳарорати ўлчанади ва шахсий ҳимоя воситалари тарқатилади

Қирғизистон Бош вазири Қубатбек Бўрўнов 2020-йилнинг 4-октябрида бўлиб ўтадиган парламент сайловларига тайёргарлик масалаларини муҳокама қилиш учун мажлис ўтказди. Бу ҳақда ҳукуматнинг матбуот хизмати хабар бермоқда.

Онлайн тартибда ўтказилган мажлисда Сайлов ва референдум ўтказиш бўйича Марказий сайлов комиссиясининг раисаси Нуржан Шайлдабекова баёнот қилди, у бутун мамлакат бўйлаб парламент сайловларига қизғин ҳозирлик кўрилаётганини таъкидлади.

Унинг айтишича, сайлов участкаларида овоз бериш пайтида фуқароларнинг тана ҳарорати ўлчанади, шахсий ҳимоя воситалари тарқатилади, бинолар вақти-вақти билан дезинфекция қилинади ва тегишли масофалар сақланиши талаб қилинади. Бундан ташқари, сайлов участкасидан ташқари овоз бериш ва сайловчилар тизмасини аниқлаш бўйича  алгоритми ишлаб чиқилган.

Мажлисда ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари, Молия вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш давлат қўмитаси, Қирғизистон Республикаси Ҳукумати ҳузуридаги Давлат рўйхатга олиш хизмати раҳбарлари сўзга чиқдилар.

Бош вазир давлат идораларига бир қатор кўрсатмалар берди, жумладан жамоат тартибини, киберхавфсизликни таъминлаш бўйича ташкилий масалаларни амалга ошириш бўйича бир қатор топшириқларни берди.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ