Ҳукуматнинг Ўш вилоятидаги Ваколатли вакили Узарбек Жилқибаев истеъфога чиқди

Ҳукуматнинг Ўш вилоятидаги Ваколатли вакили Узарбек Жилқибаев истеъфога чиқди. Бу ҳақда Нурқиз Қадирбек қизи маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, Узарбек Жилқибаев кеча, 7-август куни истеъфога чиққан.

“У кеча тушдан кейин ариза ёзибди. Шунингдек, ҳукумат ҳам аризани қабул қилган. Унинг истеъфоси ҳақида ижтимоий тармоқларда эълон қилинди. У эртага аппарат вакиллари билан хайрлашиб кетса керак», деди у.

У. Жилкибаев ушбу лавозимга 2018 йил июль ойида тайинланган эди. У кузги парламент сайловларида қатнашиш учун истеъфога чиққан.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ