Жалолободдаги уйдан ёнғин чиқиб, ёнидаги уйлар қўшилиб ёнди

Жалолободда уйдан ёнғин чиқди. Бу ҳақда бугун, 10-август куни Фавқулодда вазиятлар вазирлигидан маълум қилишди.

Хабарга кўра, бахтсиз ҳодиса шаҳарнинг Торговий кўчасида юз берган. Натижада №19-уйнинг 105 квадрат метр томи, 3 ойнаси, 3 эшиги, 16 квадрат метр томи ва 9 квадрат метрлик ёзги ошхонаси ёниб кетган.

Шунингдек, унинг ёнидаги  №21 уй томининг 80 квадрат метр қисми ёниб кетди, ёнғин Озерний кўчасидаги №8 уйга келиб, 100 квадрат метр томни ёндирди. Ҳозирда ҳалокат сабаби текширилмоқда.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ