Қирғизистондан Россияга учувчи самолетлар рўйхати. Куни ва шартлари

Яқин кунларда Қирғизистондан Россияга етказувчи авиақатновлар жадвали Россиянинг Қирғизистондаги элчихонасининг веб-сайтида эълон қилинди.

Авиақатновларнинг рўйхати:

• 12 август: Ўш – Москва, парвоз вақти аниқланмоқда;

• 12 август: Бишкек – Екатеринбург, парвоз вақти аниқланмоқда;

• 15 август: Бишкек – Санкт-Петербург, парвоз вақти аниқланмоқда;

• 16 август: Бишкек – Москва, соат 16:20 да жўнайди (Аэрофлот);

16 август: Ўш – Санкт-Петербург, вақти аниқланмоқда;

• 26 август: Ўш – Москва, соат 07: 45да жўнайди  («S7»).

Кимлар уча олади?

Давлат хизматлари порталидаги рейсларга рўйхатдан ўтганлар. Россия фуқаролари. Йўловчилар парвоз куни веб-сайтда махсус формани тўлдириб, https://www.gosuslugi.ru/395443/1  Россияга келгунга қадар уч календар куни ичида тожливирус тестидан ўтишлари керак. Унинг натижалари https://www.gosuslugi.ru/400705/1 порталига юклангандан сўнг  Роспотребнадзорга хабар қилинади.

Ушбу рейслардаги йўловчиларнинг рўйхатига кирган қирғизистонликлар, Россия фуқароларининг ота-оналари, фарзандлари ва турмуш ўртоқлари, вақтинча яшаш ҳуқуқига эга бўлганлар, тиббий муассасалар томонидан чақирилиб, даволанадиган беморлар ва касал қариндошларига ғамхўрлик қилишни истаганлар. Улар Бонецкий лабораториясига парвоздан уч кун олдин анализларини топширишлари керак. Бошқа тиббиёт муассасалари ёки шифохоналарнинг тестлари қабул қилинмайди. Тест натижалари сохта эмас эканлиги текширилади.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ