Бобомурод Абдуллаев 8-сентябргача Бишкекда ҳибсда сақланади

9-август куни Бишкекда қўлга олинган тошкентлик журналист ва блогер Бобомурод Абдуллаев Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг тергов ҳибсхонасида сақланмоқда.

Қамоққа олинган шахснинг адвокати Тимур Султоновнинг “Фарғона” га маълум қилишича, қарор бугун, 10-август куни Қирғизистон пойтахти Первомайский туман судида эълон қилинган. Абдуллаев 8 сентябргача тергов ҳибсхонасида қолади.

Абдуллаевнинг барча адвокатлари ошкор қилмаслик тўғрисидаги қоғозларга имзо қўйишган, шунинг учун журналистга қандай айбловлар қўйилгани номаълум. Журналист Ўзбекистон расмийларининг сўровига биноан Минск конвенцияси асосида қўлга олинганлиги тасдиқланган.

Бобомурод Абдуллаев БМТнинг Қочқинлар ишлари бўйича Олий Комиссариятининг Бишкекдаги ваколатхонасига бошпана сўраб мурожаат қилгани маълум бўлди.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ