Халқаро рейслар қайта тикланмоқда. Қирғизистонликлар энди четга чиқа оладими?

Халқаро рейсларнинг тикланиши билан ҳукумат қирғизистонликларни чегарадан ўтишига рухсат берадиган буйруқ тайёрламоқда. Бу ҳақда Фуқаровий авиация агентлиги директори Қурманбек Ақишев брифинг чоғида айтиб ўтди.

Модератор Акишевга Қирғизистон фуқаролари қандай сабабларга кўра мамлакатдан чиқиш мумкин деган саволни берди.

Акишевнинг сўзларига кўра, ҳозирда Қирғизистон фуқароларининг мамлакатдан чиқиб кетишига рухсат берувчи ҳужжатлар мавжуд эмас.

«Ҳукумат қарори билан 20–мартдан бошлаб давлат чегараси ёпилган. Демак, бизнинг фуқароларимиз мамлакатдан чиқиб кета олмайдилар. Энди ҳукумат рейсларни қайта тикланиши муносабати билан қарорга ўзгартиришлар киритмоқда. Тез орада тайёр бўлади», дейди Акишев.

Эслатиб ўтамиз, 11 март куни Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тожливирус вабосини эълон қилди ва кўп ўтмай Қирғизистон билан чегарани ёпди ва парвозларни тўхтатди. Ўшандан бери Қирғизистонга фақат чартер, юк ва гуманитар рейслар амалга оширилди.

Фақат бир нечта дипломатлар, ҳукумат делегациялари ва чет элда оилалари аъзолари бор фуқаролар чиқарилди.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ