АҚШда 8 йил аввал йўқолган қирғизистонлик аёлнинг ўлимида эри гумон қилинмоқда

АҚШда қирғизистонлик Рабихон Сайдерс (собиқ фамилияси Ҳасанова) ўлими юзасидан суд жараёни давом этмоқда. Айбланувчи – марҳумнинг эри Хэп Сейдерс.

Пенсильвания штатидан яшаган 53 ёшли Рабихон 2012-йилнинг март ойида бедарак йўқолган. Кейинчалик қизи полицияга мурожаат қилган.

Суриштирув жараёнида Рабихон яшаган уйдаги печкадан кул ва суяклар, қон излари топилган. Шу билан бирга, унинг йўқолгани ҳақидаги версия ҳам кўриб чиқилган эди. Суриштирув ишлари давом этиб, 8 йил давомида унинг тирик эканлиги тўғрисида ҳеч қандай далил топилмади.

Кейинчалик у билан бирга яшаган 66 ёшли эркак Хепга айблов эълон қилинди ва иш 2019-йилда қўзғатилди. Америка оммавий ахборот воситаларининг хабарларига кўра, Прокурор айбланувчи ўз хотинини ўлдирган ва унинг жасадини ёқиб юборгандан сўнг кулини печга солиб қўйган деб ҳисоблашини  айтган. Бироқ, айбланувчи айбини тан олмаган.

 Шунингдек адвокат  Рабихон эридан 3 миллион доллар ўғирлаб қочиб кетганини даъво қилмоқда.

Ҳуқуқ-тартибот идоралари Рабихонга тегишли банк картаси, ҳайдовчилик гувоҳномаси ва паспорти, шу жумладан Қирғизистонда фойдаланган паспорти ҳам у йўқолганидан бери фойдаланилмаётганини айтмоқда. Унинг синглиси ҳам у кўп йиллар давомида ҳеч бир қариндоши билан алоқада бўлмаганлигини айтган.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ