«Вефанинг» 500 га яқин ижарачиси ва 1000га яқин ходим ишсиз қолиш хавфи остида

Бишкек шаҳридаги «Вефа» бизнес марказининг эгаси «Аруу Жилдиз» Масулияти чекланган жамияти ва Туркиянинг «Ўзгун Иншаат Таахют ве Тижарет»  акциадорлик жамияти ўртасидаги суд жараёни ҳали ҳам давом этмоқда. Шу кунгача «Аруу Жилдиз» МЧЖнинг раҳбари адолат учун Президентга мурожаат қилган эди. Бироқ, Туркия томони шу пайтгача ўз фикрини ўзгартирмай келмоқда. Натижада савдо марказининг 500 га яқин ижарачиси ишсиз қолиш хавфи остида қолмоқда. Бу ҳақда адвокат Людмила Горлова бугун 10 сентябр куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида айтиб ўтди.


Адвокатнинг сўзларига кўра, қонунга биноан суд жараёни иштирокчиси мол-мулкидан маҳрум қилиш бўйича ҳибсга олишни талаб қилиши мумкин, аммо ундан фойдаланишни тақиқлаш нотўғри.

«Савдо маркази айни пайтда тўлиқ ишламаяпти. Унинг зарари учинчи шахсларга – ижарачиларга, уларнинг оилаларига ва ходимларига таъсир қилмоқда. Нега суд бу ҳақда ўйламайди? Пандемия пайтида ижарачилар тўплаган пулларини сарфладилар. Энди уларга янги иш бошлашганида тақиқлагани ўринли эмас. Судя қарор қабул қилишдан аввал бу ҳақда ўйлаши керак эди. Чунки суд фуқароларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилади », – деди Горлова.

    
Людмила Горлова суд жараёнининг ўта тезлигига шубҳа қилишини қўшимча қилди.

Шунингдек “Вефанинг”  ижарачиларидан бири Шайир Маманованинг сўзларига кўра, савдо маркази ходимларининг орасида ёлғиз оналар, ногиронлар ва битта оилани боқадиган қарз олувчилар бор.

“Агар суд қароридан кейин кўчада қолсак, бизни ким боқади? Ким нафақа пулини тўлайди? Биз, ўз навбатида, давлатга солиқ тўлаймиз. Мана шунга қарамай  биз ушбу фожиага дуч келмоқдамиз. » – дейди у.

Савдо марказининг яна бир ижарачиси Алмаз Чўновнинг айтишича, тадбиркорлар ушбу бизнесга сармоя киритган ва қўшимча кредитлар олган. Аммо тақиқ қилингани ҳақидаги хабар уларни ҳайратда қолдирди.

«Биз пандемияга қарамай,  келишув шартларини қатъий бажаришга ҳаракат қилдик.  Шартнома қонун асосида тузилган. Биз шунга мувофиқ ишлаймиз ва барча тўловларни амалга оширамиз «, – деди Чўнов.

Ижарачи президент, депутатларни ва жамоатчиликни қўллаб-қувватлашга чақирди.


Маълумотларга кўра, ушбу ишни уч хил судя уч марта кўриб чиққан. Уларнинг ҳеч бири Туркия томонининг даъвосини қўллаб-қувватламаган.

Вефа савдо маркази давлат бюджетига ойига 2 миллиондан 3 миллион сомгача солиқ тўлайди. Марказда 170 га яқин ижарачи ишлайди ва 1000 га яқин киши иш билан таъминланган. Агар «Ўзгун Иншаат Таахют ве Тижарет» нинг мақсади амалга оширилса, юқоридаги барча фуқаролар ишсиз қоладилар.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ